❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
#кўпчиликсўраганэди
Эртага,
5 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;
— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;
— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;
— ички «перевод»лар;
— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);
— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Öqishni Toshkentdagi universtitetlardan biriga köchirish böyicha offline tarzda ariza berishimiz mumkin mi?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилди.
Кўриб чиқиш натижалари ариза муаллифларига қуйидаги тартибда эълон қилинади:
❌ Ўқиши кўчирилиши тавсия этилмаганлиги бўйича маълумотлар ариза муаллифларининг transfer.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади.
Шунга кўра ушбу тоифадаги талабалар эртага, 5 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларининг кўриб чиқиш натижалари бўйича шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкин.
✅ Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабалар рўйхати 6 сентябрь куни 16:00 дан бошлаб талабалар ўқиши кўчирилиши сўралган ОТМларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабаларнинг базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчирилиши муайян ОТМ томонидан узрли сабабларни асословчи ҳужжатларнинг асли кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.
👉 @xushnudbek.
Xushnudbek aka ,savolim quyidagicha:
Men Toshkent tibbiyot akademiyasi davolash ishi fakultetida oʻqiyman oʻqishimni Toshkent pediatriya tibbiyot institutining davolash ishi fakultetiga koʻchirish uchun ariza yozdim ,lekin propiskam Fargʻonada yaʼni uzrli sababim yoʻq ammo perevodim mos va turdosh yoʻnalish boʻyicha
Bunday holatda men tabaqalashtirilgan toʻlov kontrakt toʻlaymanmi( yaʼni odatdagidan koʻproq)?