❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
#кўпчиликсўраганэди
Эртага,
5 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;
— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;
— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;
— ички «перевод»лар;
— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);
— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Хушнудбек ака саволим шундан иборат эди агар бугунги мавудан йирок бўлмаса шу масалага хукукй йўналиш берилса яхши бўларди
Синглим бир олий таълим муассасасида тўлов контракт асосида биринчи боскичда ўқигани холда бу йил иккинчи олий таълим муассасасига хам тўлов контракт асосида талабаликка қабул қилинди.
Хозирда иккинчи олий таълим муассасида ўқишни хохламокда.
Биринчи олий таълим муассасасидан муаммо бўлмайдими деган хавотир бор албатта.
Шунга иккинчи олий таълим муассасасига ўқишини ўтказиш бўйича хукукий маслахат берсангиз яхши бўларди.
Жавоб учун рахмат. Ишларингизга омад