📈 qabul.dtm.uz сайтидан фойдаланиш бўйича йўриқнома:
1⃣ қадам: Сайтга кирасиз;
2⃣ қадам: "ОТМ ни танлаш" тугмасини босасиз ва ўзингиз қизиққан олийгоҳни танлайсиз;
3⃣ қадам: "Тилни танланг" тугмасини босасиз ва ўзбек, рус ёки бошқа тилни танлайсиз;
⚠ Изоҳ: Баъзан тиллар кўринмай қолади. Бунинг асосий сабаби телефонингиздаги браузер ёки интернет тезлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин
4⃣ қадам: Юқоридаги 3 қадамни тўлиқ бажарганингизда сизда йўналишлар кесимида рўйхатдан ўтган абитуриентлар статистикаси кундузги, сиртқи, кечги таълим шакли бўйича тўлиқ очилади.
Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:👉 қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
👉 абитуриентлар сони;
👉 танлов кўрсаткичи.
Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади. Маълумотлар ҳар соатда янгиланади.БАРЧАГА ТАРҚАТИНГ!Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈