Тахминан 30 дақиқадан сўнг, олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов билан овозли чатимизни бошлаймиз, насиб.
Биз минглаб саволлар олдик, уларни имкон қадар туркумлаштириб, бугун вақтимиз етганича вазирдан жавоб олишга ҳаракат қиламиз.
Шунингдек, овозли чат давомида савол беришни янада осонлаштириш мақсадида
@abituriyentguruh да муҳокамаларни очиб қўйдик. У ерда ҳам саволларни қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Ўзб йўналиш дан евро йўналишига
Толов қилинадими
Жавобларизи кутамиз
Ассалому алайкум барчага, Хушнудбек, Сиздан илтимос, вазир билан ўтадиган бугунги суҳбатда қуйидаги масалага ҳам аниқлик киритиб берсангиз: мен Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги расмий каналининг 24 июнь кунги бир постида ушбу маълумотни ўқиб қолдим: " абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этишлари бўйича қўшимча имконият берилади." Шуни изоҳлаб беришларингизни илтимос қилардим. Олдинги йилларда 5 йўналишдан 1- сига контрактга кириб 2- сига ёки 5-сига грантга кирса барибир 1-йўналишда контракт асосида ўқишга мажбур бўларди, масалан, 2 йил олдин қизим ЎзЖОКУ га 1-йўналиши халқаро журналистикасига контрактга, 2-йўналиши телерадиобошловчиликка грантга балли етган, лекин 1-йўналишида контракт асосида ўқишга мажбур бўлди, сабаби ҳаммага маълум.
ЎзАА расмий каналидан олинган " абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этишлари бўйича қўшимча имконият берилади." ушбу маълумотга кўра энди 5 йўналишдан 1, 2, ва ҳ.контрактга балли етиб, 3 ёки 4, ёки 5- йўналишга грантга балли етса танлаган йўналишининг кетма-кетлигидан қатъий назар грантга балли етган йўналишида ўқишига рухсат бериладими, Сиздан яна бир бор илтимос, шу масалага ҳам алоҳида тўхталиб аниқлаштириб беринг, менимча бу масала кўпчиликнинг ҳам оғриқли нуқтасилиги аниқ.
Олдиндан раҳмат, соғ-омон бўлинг, ишингизга ривожлар тилаб қоламиз.