Хориждан ўқиши
ни кўчирмоқчи бўлганларнинг 72 фоизи ўтиш балини ололмади, 50 фоизи эса 56,7 баллдан паст тўплади
ДТМнинг хабар
беришича, ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан Ўзбекистонга кўчириш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун
87 минг 486 нафар талабага рухсат берилган.
Ўқишни кўчириш учун ўтиш бали анча паст белгиланган бўлса-да,
талабгорларнинг 72 фоизи минимал талабни
бажара олмаган.
Атиги
6,3% талаба
100 баллдан кўпроқ балл ололган. ОТМларнинг жуда катта қисмида ўтиш бали сифатида белгиланган
66,1 баллни эса жами
30% талаба тўплай олган.
Тест синовида иштирок этган талабгорларнинг
50 фоиздан ортиғи 56,7 балл (максимал баллнинг 30 фоизини) ҳам тўплай олмаган.
Шунга кўра, ДТМ ота-оналарга мурожаат қилиб, хорижга имтиҳонсиз ўқишга олиб кириб, 1 йилдан кейин осонгина “перевод” қилиб беришга ваъда бераётган фирмаларга ишонмасликка чақирди.
Аввалроқ бакалавр босқичи учун тестга кирган 892 минг абитуриентнинг
36,8 фоизи 56,7 баллни ҳам тўплай олмагани ҳақида
хабар бергандим.
👉 @xushnudbek 👈
ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.
-деб белгиланган, аммо лекин Соғлиқни сақлаш Вазирлигидан ўқишни кўчириш бўйича айрим бир муаммолар юзага келмоқда!
1) Ўқишни кўчириш бўйича якуний қарор 30 августка қадар амалга оширилади бироқ ССВ томонидан хеч қандай жавоб берилмаган! ( Хатто ОАВталаридахам)
2) ССВга борганимизда аниқ бир жавоб йўқ, жавоблардан бири шундаки ( Бу йил 3000га яқин ариза берилган, уларнинг ичида қалбаки хужжатлар борлиги аниқланган, хозирда ИИВ (Паспориный столга) ва Давлат интерактив хизматлар агентлигига ёрдам бериш (ариза топширган студентлар бўйича маълумот берилиши) бўйича хат юборилган, аммо юқори ташкилотлардан маълумот берилгани йўқ!
3) Ўқишни кўчириш бўйича узрли сабаблари мавжуд бўлган студентлар (турмушга чиқиб, турмуш ўртоғи яшаш манзили бошқа худудда бўлса) кўчириш кўзда тутилган, ариза топширганлардан кўп студентлар турмушга чиқган, уларнинг ичида хомиладорларихам бор, хозирги кундаги кўчириш бўйича жавобни кечиктириш кузатилаётгани айтилса академик таътилга чиқсин деб жавоб беришмоқда.
4) ССВдан нмага Вазирлар Махкамасининг Қарорига амал қилинмаган деб сўралганда, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги кеч берган деб ўзларини оқлаб келмоқда (transfer.edu.uz расмий сайтида ариза тарихида, ариза 18 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган деб ариза статуси ўзгартирилди).
5) Қанча вақтда чиқади деб сўралса аниқ жавоб йўқ, аризалар халигача кўриб чиқилмаган, Соғлиқни Сақлаш Вазири томонидан Қарор имзоланмаган.