Хориждан ўқиши
ни кўчирмоқчи бўлганларнинг 72 фоизи ўтиш балини ололмади, 50 фоизи эса 56,7 баллдан паст тўплади
ДТМнинг хабар
беришича, ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан Ўзбекистонга кўчириш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун
87 минг 486 нафар талабага рухсат берилган.
Ўқишни кўчириш учун ўтиш бали анча паст белгиланган бўлса-да,
талабгорларнинг 72 фоизи минимал талабни
бажара олмаган.
Атиги
6,3% талаба
100 баллдан кўпроқ балл ололган. ОТМларнинг жуда катта қисмида ўтиш бали сифатида белгиланган
66,1 баллни эса жами
30% талаба тўплай олган.
Тест синовида иштирок этган талабгорларнинг
50 фоиздан ортиғи 56,7 балл (максимал баллнинг 30 фоизини) ҳам тўплай олмаган.
Шунга кўра, ДТМ ота-оналарга мурожаат қилиб, хорижга имтиҳонсиз ўқишга олиб кириб, 1 йилдан кейин осонгина “перевод” қилиб беришга ваъда бераётган фирмаларга ишонмасликка чақирди.
Аввалроқ бакалавр босқичи учун тестга кирган 892 минг абитуриентнинг
36,8 фоизи 56,7 баллни ҳам тўплай олмагани ҳақида
хабар бергандим.
👉 @xushnudbek 👈
Men minglab vatandoshlarm xaqida oylayabman ba'zilardan farqli ravishda
Xushnudbek aka dtmdan izoh kutib qolamiz iltimos ular bilan bog'lanib ko'ring