⚡️Ваниҳоят! Пропискага оид қонун имзоланди
Шавкат Мирзиёев
"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонунга кўра:
👉 «прописка» тушунчаси бекор бўлиб, ўрнига
«рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;
👉 эр-хотиннинг никоҳдан кейин
бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва
бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланди;
👉 иш жойидан доимий рўйхатга олинганлар ишдан кетгандан кейин ҳам
пропискасини йўқотмайдиган бўлди;
👉 Тошкентда жойлашган давлат ташкилотларида
5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар
(техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.
Изоҳ: пропискасиз фуқаролар иккиламчи бозордан уй сотиб олиш ҳуқуқи 1 апрелдан кучга кирган.
👉 @xushnudbek 👈
2 ta masalaga yordamiz kerak:
1. Mana shu qonunni pdf shaklida kanalga qõya olasizmi?
2. Aynan 1 ta davlat tashkilotida 5 yilmi yoki umuman davlat tashkilotlarida 5 yilmi?
Oldindan raxmat!