❗️Нотўғри қарор!
Тест натижаларини абитуриентлар бевосита ўзлари ОТМга бориб кўришлари мумкинлиги эълон қилинди.
Аммо бу пандемия шароитида жуда ва жуда нотўғри қарор. Чунки натижалар қайдномасида шахсий кабинет ёки SMSдагидан кўпроқ маълумот бўлади. Масалан, бошқа абитуриентларнинг натижалари, квотадаги эгаллаган ўрни, қўлланган имтиёзлар ва ҳ.к. Шу сабабли ҳам
юз минглаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари жавобларни кўришга боради, бу
вирус тарқалишининг янги ўчоғига айланиши шубҳасиз.
✅ ТАКЛИФ:
Тест натижалари қайдномасини ҳам интернетда эълон қилиш керак! 1 ярим миллион абитуриент интернетдан ҳужжат топширишни эплади, жавобларни кўришни эплолмайдими? Агар бунинг учун махсус платформа қилинмаган ёки бу ҳақда ҳали ўйланмаган бўлса, шунчаки қайдномаларнинг PDF вариантини эълон қилишсин, одамлар ўзи кўриб олади.
‼️ Лекин ҳар қанақасига ҳам жавоблар қайдномасини ОТМларга илмаслик керак! Йўқ, бунақа қилиб бўлмайди. Барака топгурлар, пандемия шароитида бунақа иш қилманглар.
👉 @xushnudbek 👈
24 сентябрь кунигача тест натижалари эълон қилиниши кутилмоқда (ҳали чиққани йўқ). Шу сабабли Давлат тест маркази натижаларни қандай билиш мумкинлиги тўғрисида олдиндан маълумот берди.
1️⃣ Aбитуриентнинг шахсий кабинети орқали:
Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар шахсий кабинети (abitur.dtm.uz сайти) орқали танлов натижаларини билишлари мумкин.
2️⃣ SMS хабарнома хизмати орқали:
Aбитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID сини юборган ҳолда ҳам билишлари мумкин.
Бунда SMS юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
3️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:
Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Aбитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўришлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларидан турдош таълим йўналишлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМларга ўқиши кўчирилиши РУХСАТ ЭТИЛГАН талабалар рўйхати тегишли олий таълим муассасаларига юборилган.
Сизга рухсат этилган ёки этилмаганини билиш учун ўзингиз ариза топширган ОТМнинг расмий веб-сайти ёки Телеграм каналларини текшириб кўринг.
❗️Рўйхатда номи чиққан талабалардан тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.
‼️ Муҳим эслатмалар:
1️⃣ бу ерда гап фақат ички переводлар ҳақида кетмоқда, хориждан ёки Ўзбекистондаги хорижий ОТМлар филиаллари ва нодавлат университетлардан ўқишни кўчириш жавоби ҳозирча чиққани йўқ, қачон чиқиши ҳам маълум эмас. Бу Давлат қабул комиссияси қарорига боғлиқ;
2️⃣ бу ерда гап фақат турдош йўналишлар ҳақида кетмоқда. Турдош бўлмаган йўналишларга ўқишни кўчириш масаласида (айтайлик педагогикадан молияга) ҳали жавоблар чиққани йўқ, қачон чиқиши ҳам маълум эмас.
3️⃣ бу ерда гап фақат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ОТМлар ҳақида кетмоқда. Яъни республика ичида турдош бўлган бир йўналишдан бошқасига (масалан, иқтисоддан иқтисодга, тиббиётдан тиббиётга, тарихдан тарихга ва ҳ.к.) ўқишни кўчириш масаласини ОТМ бўйсунадиган вазирлик ҳал қилади. Ҳар бир вазирлик ўз тасарруфидаги ОТМлар бўйича алоҳида қарор қабул қилади. Ҳозирча Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ОТМларнинг жавоби чиқди (энг кўп ОТМлар шу вазирликка қарашли). Бошқа йўналишларда, масалан тиббиёт соҳасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аграр соҳада Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, санъат соҳасида Маданият вазирлиги қарор қабул қилиши керак. Ҳозирча улар қарор қабул қилган-қилмагани маълум эмас.
4️⃣ бу ерда гап фақат ўқишни кўчиришга рухсат этилган талабалар ҳақида кетмоқда. Яъни агар сизнинг фамилиянгиз рўйхатда чиққан бўлса, бу ҳали талабаликка қабул қилинганингизни англатмайди. Агар фанлардан фарқингиз бўлса, уларни ёпишингиз, тегишли тартибда контракт тўловларини амалга оширишингиз керак ва яна бошқа айрим ташкилий жараёнлар амалга ошгач, сизни талабаликка қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.