❗️Нотўғри қарор!
Тест натижаларини абитуриентлар бевосита ўзлари ОТМга бориб кўришлари мумкинлиги эълон қилинди.
Аммо бу пандемия шароитида жуда ва жуда нотўғри қарор. Чунки натижалар қайдномасида шахсий кабинет ёки SMSдагидан кўпроқ маълумот бўлади. Масалан, бошқа абитуриентларнинг натижалари, квотадаги эгаллаган ўрни, қўлланган имтиёзлар ва ҳ.к. Шу сабабли ҳам
юз минглаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари жавобларни кўришга боради, бу
вирус тарқалишининг янги ўчоғига айланиши шубҳасиз.
✅ ТАКЛИФ:
Тест натижалари қайдномасини ҳам интернетда эълон қилиш керак! 1 ярим миллион абитуриент интернетдан ҳужжат топширишни эплади, жавобларни кўришни эплолмайдими? Агар бунинг учун махсус платформа қилинмаган ёки бу ҳақда ҳали ўйланмаган бўлса, шунчаки қайдномаларнинг PDF вариантини эълон қилишсин, одамлар ўзи кўриб олади.
‼️ Лекин ҳар қанақасига ҳам жавоблар қайдномасини ОТМларга илмаслик керак! Йўқ, бунақа қилиб бўлмайди. Барака топгурлар, пандемия шароитида бунақа иш қилманглар.
👉 @xushnudbek 👈
Men.ham fursatdan foydalanvoley😯
https://dtm.uz/post/view/tanlov-natijalarini-qanday-bilish-mumkin
ДТМ умумий рўйхатни кўриш имкониятини берадиган mandat.dtm.uz сайтини ишга туширмоқчи эмас шекилли. Ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолсин демоқчими? Агар ТДЮУга топширган 400 абитуриент максимал балл олмаган бўлса, текшириб 400 нафар эмас, мана бунча абитуриент максимал балл олган деб раддия бериш қийинми?
Абитуриентлар имтиҳон натижаларини кўриш учун ОТМ биносига бориб кўриш мумкин экан. “Тош асрига қайтиб” деган сериал оляпсизларми? Унда бош ролни Мажид Каримов жаноблари ижро этмоқдами? Менга ҳам бирор рол бўлса, беринглар, ҳеч бўлмаса, эпизодларда бўлса ҳам бўлаверади. А так ҳалиям ўша кўк кўз мачоман, а лаббай нима дедингиз?
Калла борми ўзи сизларда? Ёки бўйиннинг давоми?
@tentakminds
😠😠😠 Bunga izoh berilishi Kerak
Nima balo 🤔🤔🤔 shuuuuuncha ota-ona va abitur.lar karantinda mandat ko'rgani chiqadimi.....
Saytda ko'riladi deyildi....amalga oshirishsin endi
Doim sog' bo'ling!