Тиббиёт олийгоҳларига ўқишни кўчиришда неча нафар талаба ўтиш балини (100 балл) тўплай олгани маълум қилинди
Жорий йил ДТМнинг
transfer.dtm.uz сайти орқали хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича
6 минг 372 та ариза келиб тушган. Бу ҳақда ССВ
хабар берди.
Тест натижаларига кўра:
✅ 100,0 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабалар
545 нафарни (8,5%);
❌ 99,9-56,7 балл тўплаганлар
2 853 нафарни (44,7%), 56,6 ва ундан паст балл тўплаганлар эса
2 764 нафарни (43,3%) ташкил этди.
➖ Ариза топширганларнинг
210 нафари эса турли сабабларга кўра синовларда иштирок этмади.
👉 @xushnudbek 👈
🎓 Кўплаб абитуриентлар ва жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган мандат кеч эълон қилингани каби энди 2021-2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари ҳам ҳанузгача тасдиқланиб эълон қилинмаяпти.
💼 Бунинг натижасида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия қилинган фуқароларга контракт шартномалари берилмаяпти.
✅ Аслида янги ўқув йили учун тўлов-контратк миқдорлари тест натижалари эълон қилингунга қадар тасдиқланиши ва эълон қилиниши, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўз имкониятларига қараб қарор қабул қилиши учун қўшимча вақт берилиши мантиқан тўғри бўларди. Маълумот учун тўлов-контракт миқдорларини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори асос қилиб олинади.
🇺🇿 Ваколатли органлардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.
@negativkauz
👉 @tosh_oynaM_qani 👈