Адлия вазири Русланбек Давлетов ТДЮУ профессор-ўқитувчилари билан учрашди. Унда
билдирилган фикрлардан айримларини келтираман:
➖Одамлар чет элга бориб пул тўлаб университетга киряпти, ўқишга бормаяпти ҳам, бир йилдан кейин биздаги нуфузли университетга ўқишни кўчириб ўқияпти. Бу қанча ўқиб, бир балл, ярим балл етмай ўқишга кира олмаганларга нисбатан адолатсизлик-ку.
➖Айрим талабалар домлалар билан баҳо талашиб, унинг устидан ёзиб, шантаж қилиб баҳо олиб кетяпти. Унақа бўлмаслик керак. Ўқиш бунчалик осон бўлмаслиги керак, унга киргандан кейин меҳнат қилиб ўқиш лозим. Талаба ва домлалар муносабати уйғун ва мувозанатли бўлиши керак. Талаба аввало ўқиши, кейин талаб қилиши лозим.
➖Дарсликлар тили мураккаб, бир жумласи ярим бетлик. Талаба уни ўқиб тушунмайди, ёдлайди. Кейин таҳлил қилмай, тўтиқушдек қайтариб беради. Бу таълим эмас-да. Талаба асосий билимни дарсликдан олиши керак, маърузалар йўналтирувчи бўлади. Бизга янги ва яхши дарсликлар керак. Юридик дарсликлар бўйича инқироз бор.
👉 @xushnudbek 👈
Оддий мисол оркали тушунтираман нимага Италия Турция кийимлари бозорларимизда Киммат узб кийимлари сифати даражасида теклаша олсахам хамма юкорида санам утилган давлатларнинг бренлари остида ишлаб чикарилган кийимларга узини уради нега бирон бир буюмни хитойники деса олмасликка харакат киласиз бу деган хитой таварлари сифатсиз деганимас шунчаки хитойда 3турдаги яний сифат курсатгичи 3даражадаги таварлар мавжуд ,нега бирон азони транс килиш кк булса дарров Германия еки хиндистонга чопамиз узбекистонда хам кучли ривожланга эндиликда бу соха якин 5йилда утказилган амалиетларнинг кариб 90% самарали якунланмокда буларнинг хаммасига бизнинг онг остимиздаги узбикистон хали хам оркада ундаги сервиз таьлим тиббиет етарлича ривожланмаган деган фикр урнашиб колганлигида.энди максад уткадиган булсак олийгохларни обрусин кучайтириш укувчилар сармояни бошка давлатга эмас узимизга киритиб укишларига юналтирилган