⚡️Талабаларга таълим кредити беришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
(№527, 18.08.2021 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, талабаларга таълим кредити беришнинг янги тартиби тасдиқланди. Таълим кредити
Марказий банкнинг асосий ставкаси (ҳозирда 14%) миқдорида ажратилади.
Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий
ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
❗️Яқин кунларда каналимиз орқали таълим кредити мавзусига бағишлаб Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк мутасаддилари иштирокида
овозли чат ташкил қилишни режалаштиряпмиз. Унда талабалар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
👉 @xushnudbek 👈
Талабанинг ота-онаси оддий ишда ишласа, зўрғор (ғор)га пул топсинми, контрактгами ёки ўғли бўлса, уйлантиришга, қизи бўлса, ерга беришга пул топсинми ким ўйлиди буларни? Таълим ҳам, уни битириб ишга кириш ҳам, яхши ишга кириш ҳам.........вк лар фақат пули бор, ота ва онаси яхши ишда ишлидиганлар учун дек гўё.
Талаба ишлаб пул топса бўлади дейдиганлар бўлса, талаба ўқисинми ёки афитсанлик қилсинми? Талабани қайси яхши бўмасаям ўртача иш ўрнини беради? Ким жавоб бера олали шу саволларга............?