❗️Бугун ҳужжат топширишнинг охирги куни!
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиши, маълумотларини таҳрирлаши ёки янги маълумот қўшиш, шунингдек аввал танлаган йўналишларини ўзгартириши учун бугун охирги имконият. Тунда соат 23:59 дан кейин база ёпилади ва кейин ҳеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмайди.
‼️ Ўтган йилда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўланадиган тўловни (111 минг 500 сўм) бугун тўлашлари шарт.
Бугун тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди! Эртага ёки ундан кейин қилинган тўловлар бефойда бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
Масалан, ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланган.
Бунда республикамизнинг туман (шаҳар)нинг олис, чекка ва тоғли ҳудудларида жойлашган мактабларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш юзасидан мақсадли қабул учун ўрин ажратилади.