❓Хотин-қизлар учун берилган тавсияномалар нима учун базада кўринмаяпти?
#abituriyent
Айрим абитуриентлар мурожаат қилиб, хотин-қизлар учун мўлжалланган тавсиянома олганини, аммо ДТМ сайтида рўйхатдан ўтганда
“Сизда имтиёз мавжуд эмас” деган ёзув чиқаётганини маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2 минг кишилик давлат гранти учун тавсиянома олган айрим хотин-қизларда
ҳақиқатдан шундай муаммо мавжуд. Бунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳали барча тавсияномаларни тегишли электрон базага киритишга улгурмаган. Давлат қабул комиссиясининг баёнига кўра, барча тавсиянома олган хотин-қизларнинг маълумотларини
15 июлга қадар базага киритишга рухсат берилган.
Шунга кўра, тавсиянома олган хотин-қизлар хавотир олмаса ҳам бўлади. Уларнинг маълумотлари албатта базага киритилади, ҳозир бу бўйича ишлар кетмоқда.
❗️Маслаҳатим: 16-17 июль кунлари ДТМ сайтидаги шахсий кабинетингизни яна бир бор текшириб кўринг. Агар шунда ҳам тавсиянома кўринмаса, унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига мурожаат қилинг (ДТМга эмас).
Қўшимча маълумотлар:
➖ Хотин-қизлар учун берилган квоталар ҳудудлар кесимида —
ТАНИШИШ
➖ Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? —
ТАНИШИШ
👉 @xushnudbek 👈
Энди халкни дардини эмас, хукуматни ишлари билан бандсан.
Минг афсус, сенга роса ишонардим.
Мен сиесатчи эмасман, лекин яхши тушунаман.
Майли, доим кимгадир ишониб, кимнидир ишларига катта бахо бериш доим узини окламайди.
Яна бир икрор булдим, факат Аллохга ишониш ва ундан ердам сураш.
Mani opamlarni dakmentida ham korinmayotgandi .
Mahhalladegilar bila urishib yurib siz yuqorida aytgan bayyonotni eshitagandim endi konglim taskin topdi raxmat😎