❓Хотин-қизлар учун берилган тавсияномалар нима учун базада кўринмаяпти?
#abituriyent
Айрим абитуриентлар мурожаат қилиб, хотин-қизлар учун мўлжалланган тавсиянома олганини, аммо ДТМ сайтида рўйхатдан ўтганда
“Сизда имтиёз мавжуд эмас” деган ёзув чиқаётганини маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2 минг кишилик давлат гранти учун тавсиянома олган айрим хотин-қизларда
ҳақиқатдан шундай муаммо мавжуд. Бунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳали барча тавсияномаларни тегишли электрон базага киритишга улгурмаган. Давлат қабул комиссиясининг баёнига кўра, барча тавсиянома олган хотин-қизларнинг маълумотларини
15 июлга қадар базага киритишга рухсат берилган.
Шунга кўра, тавсиянома олган хотин-қизлар хавотир олмаса ҳам бўлади. Уларнинг маълумотлари албатта базага киритилади, ҳозир бу бўйича ишлар кетмоқда.
❗️Маслаҳатим: 16-17 июль кунлари ДТМ сайтидаги шахсий кабинетингизни яна бир бор текшириб кўринг. Агар шунда ҳам тавсиянома кўринмаса, унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига мурожаат қилинг (ДТМга эмас).
Қўшимча маълумотлар:
➖ Хотин-қизлар учун берилган квоталар ҳудудлар кесимида —
ТАНИШИШ
➖ Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? —
ТАНИШИШ
👉 @xushnudbek 👈
Òtadimi.?
Mahallamiz menga bu tavsiyanima 1 oy olidin berilgandi xozirda berilmayapdi deb menga javob berdi.
Xushnudbek aka rostan ham 1 oy oldin tugaganmi?.Axir bu 2000 mingta grand qabul qilish buyruģi yaqinda chiqdiku.