Сурхондарёлик 79 ёшли Маматқул бобо бу йил яна абитуриент бўлдиСурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи Маматқул ота Бердиалиев бу йил яна талаба бўлиш орзуси билан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига ҳужжат топширибди.
Ўтган йили мазкур таълим муассасасининг кундузги бўлимида тест синовларида
42.1 балл тўплаган М.Бердиалиевнинг омади
чопмай қолди. Шу боис 79 ёшли отахон ўтган даврда фанлардан чуқур тайёрланиб, агрономия мутахассислиги бўйича сиртқи таълим йўналишида ўқиш истагини билдирди.
— Ўттиз йил қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб, нафақага чиққанман, – дейди 79 ёшли абитуриент. – Ҳозир ўқиш учун яратилган шароитлардан руҳланиб, олий маълумотли мутахассис бўлишни кўнглимга тукканман. Шу мақсадда таълим даргоҳига онлайн ҳужжат топширдим. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафидан ўрин олсам, ўз ҳаётий тажрибамни ёшларга ўргатмоқчиман.
Айни кунларда отахон бўлажак тест синовларига пухта ҳозирлик кўрмоқда.Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈