Ўзбекистонда коронавирус аниқлангани расман эълон қилинганига 2 йил тўлди.

2020 йил 15 март куни Франциядан қайтган юртдошимизда коронавирус аниқлангани маълум қилинган ва 16 мартдан боғча, мактаб, лицей, ОТМларга таътил берилган, Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тақиқланган эди.

Ҳозир эсласак, худди тушга ўхшайди. Ҳаммаёқ тақа-тақ ёпилганди, уйдан чиқишга қўрқиб ўтирардик. Ўша пайтда қилган айрим ишларимиз ҳозир ҳатто кулгили туюлади. Лекин у пайтда ҳеч ким ҳазиллашмасди, ҳамма ҳаёти учун кўринмас душманга қарши курашганди.

Шунақа нарсаларни ўз кўзимиз билан кўрдига, товба?

❓Коронавирус Ўзбекистонга кириб келгани ва карантин эълон қилинганини айтишганда, сиз қандай ҳолга тушгансиз? Пандемия ҳаётингизга қандай ўзгаришлар олиб келди?

Келинг, шуларни биргаликда ёдга оламиз.


👉 @xushnudbek 👈

482 comments

Show 100 more comments
Bunchalik uzoq boʻladi deb oʻylamagandim.Talofatlar minimum.Davlat oyligimizni berib turdi online ishladik
Koʻchada chiqqanimda hammada maska, koʻrib daxshatga tushganman
Ha ancha ishlar otdi boshimizdan 😭
Ўҳў бу бош нималарни кўрмади, тажриба қуёнчаси бўлдикку
Hammasi yaxshilikka, ollohimdan minnatdorman
Endi ertakday tuyiladi
Shu sanani eslashni umuman istamayman. Shuncki 2002-yillar maktabda so'nggi qo'ng'iroq qilolmadik. Armon bo'lib qoldi. Hech qachon esimdan chiqmaydi. Maktabda so'nggi qo'ng'iroq qilolmaganlar bitta 👍 bo'lsin
Karantin sababli daromadim ikki karra oshgan edi
Ҳабибжон Абдукаримов
Онамдан айирди.!
Armiyaga borgandan keyin 1kun oʻtib elon qilingandi,shunda bitta serjantimiz hazillashib ,,Dunyodagi eng omadsiz askarsanlar ʼʼ deb kulgandi ,lekin vatanimizni eng ogʻir paytlarida chegarada turganligimdan faxirlanaman....?!
Karatin bir tomondan foydali boldi menga bollar bilan hammamiz birga oqidik lk talaba bololmadim😑😑
Erkin Elmurodov
Og‘ir damlar boshlanganini, sinov kelganini his qilardik.
Karantin kirib kelganda koranavirus bilan kasallangan bemorlar uchun banitsaga beton tayyorlab jonatiw bilan mawgul edik
Ёши катта инсонларни жуда кўплари бу балони қурбони бўлишди. Жойлари жаннатда бўлсин. Махаллада мўйсафид чоллар деярли йўқ хозир
Энг ОГИРИ КУЧАГА ЧИККАНИНГДА ШАХАРНИ БУМ БУШ КУЧАСИНИ КУРИШ АЗОБЛИ ЭДИ.
Lekin qiyin bo'ldi.
Show next 100 comments