Ўзбекистонда коронавирус аниқлангани расман эълон қилинганига 2 йил тўлди.2020 йил 15 март куни Франциядан қайтган юртдошимизда коронавирус аниқлангани
маълум қилинган ва 16 мартдан боғча, мактаб, лицей, ОТМларга таътил берилган, Ўзбекистонга кириш ва чиқиш
тақиқланган эди.
Ҳозир эсласак, худди тушга ўхшайди. Ҳаммаёқ тақа-тақ ёпилганди, уйдан чиқишга қўрқиб ўтирардик. Ўша пайтда қилган айрим ишларимиз ҳозир ҳатто кулгили туюлади. Лекин у пайтда ҳеч ким ҳазиллашмасди, ҳамма ҳаёти учун кўринмас душманга қарши курашганди.
Шунақа нарсаларни ўз кўзимиз билан кўрдига, товба?
❓Коронавирус Ўзбекистонга кириб келгани ва карантин эълон қилинганини айтишганда, сиз қандай ҳолга тушгансиз? Пандемия ҳаётингизга қандай ўзгаришлар олиб келди?
Келинг, шуларни биргаликда ёдга оламиз.
👉 @xushnudbek 👈
Klinik ordinaturada óqirdim shifokor reanimatolog lar kamligidan reanimatsiya da ishlaganmiz
Hozir ordinaturani tugatib reanimatologman
Karantinda óqish ishga aylanib ketdi
Яхши томони ибодатларим кўпайганди