Ўзбек халқи учун қонли кун
Бундан 82 йил олдин айни шу куни, яъни
1938 йил 4 октябрь - Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунлардан бири. Сабаби ўша куни манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик сериясига старт берилди.
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида ўзбек халқининг энг олди маърифатпарварлари, зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларига ҳукм ўқилди ва уларнинг аксарияти отиб ташланди.
Жумладан, 4 октябрь куни
Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар,
Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи
Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида, шошилинч қатл этилди.
Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами
507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилди. 1934-38 йилларда Ўзбекистондан
40 минг нафардан ортиқ инсонлар қатағон қилинди. Шуларнинг
730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.
Ватан ва миллат учун жон фидо қилган ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин! Илоҳим, бундай кунлар бошқа ҳеч қачон қайтиб келмасин.
P.S
.: Суратда Абдурауф Фитратни ўлимга ҳукм қилиш ҳақидаги ҳукм акс этган. Ҳукмга эътибор қилсангиз, унинг
5 октябрда расмийлаштирилганини кўриш мумкин. Яъни ўзбек зиёлилари аввал 4 октябрда отилиб, эртаси куни уларга ҳукм расмийлаштирилган.
👉 @xushnudbek 👈
Жуда кўпчиликнинг мурожаати деярли бир хил мазмунда: «1 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «10 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «60 балл тўплаганман, қанча тўлайман» ва ҳ.к.
Супер-контракт нархи минимум қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.
Батафсил: t.me/xushnudbek/7190
Шундай бўлса-да, супер-контракт миқдорини қандай ҳисоблаш йўлини яна бир бор тушунтиришга ҳаракат қиламан.
❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин. Чунки жорий йилдан ОТМлар мустақил нарх белгилай олади ва давлат шунчаки минимум миқдорини тасдиқлайди холос. Интернетда «менга қанча бўлади, унга қанча бўлади» дегандан кўра, ОТМ билан боғланиб, аниғини билиб олинг. Агар ҳали нархлар тасдиқланмади, аниқ эмас, дейишса, унда сабр қилиб кутиб туринг, дарров дод-вой қилиб, ваҳима қилиш керакмас.
Энди минимум миқдорлар ҳақида.
❗️1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;
2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.
Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.
Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.
1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар
Бунда қуйидаги шкала амал қилади:
1 баллгача етмаса - 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаса - 2 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаса - 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаса - 3 баробар.
Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 5.771.349 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 11 млн 542 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 5.771.349).
2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар
Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 10, 15, 20, 25 баробарини тўлайди.
Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 15 баробар этиб белгиланган. Оддий контракт эса 8.216.937 сўм.
Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт минимум 123 млн 254 минг сўм (15 х 8.216.937).
Жорий йилги минимум миқдорлар ҳали тасдиқланмади, ўтган йилгиси мана бу ерда: t.me/xushnudbek/3180
3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар
Бундай абитуриентлар ҳам супер-контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 246 млн 508 минг сўм тўлаши керак (2 х 123.254.055).
Хуллас, Сиз ўзингиз тўплаган балл асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.
Сўзим сўнггида яна қайтараман, аниқ суммани фақат ОТМ орқали била оласиз. Супер-контракт тўлашнинг қолган техник ва ташкилий томонларини ҳам ОТМлардан аниқлаштиринг.
‼️Ҳозирги пандемия шароитида дарров институтга югуриб боришингиз ҳам шарт эмас, жуда кўп ОТМлар онлайн ариза қабул қиляпти. Ўқимоқчи бўлган ОТМнинг сайтига, Телеграм каналига кириб кўринг, у ерда боғланиш учун контактлар, ариза қолдириш учун ҳаволалар берилган. Илтимос, ақл билан иш тутинг.
👉 @xushnudbek 👈
Мазза қилиб ўқидим.
Охиридаги гапиз ёммон чиқибди.😀😀.