Бироздан сўнг, аниқроғи соат 15:32 да Токиода бўлаётган Паралимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича икки нафар ҳамюртимиз -
Ислам Асланов ва
Музаффар Турсунхўжаев финал баҳсларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
хабар бермоқда.
Соат 15:38 да эса аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича яна бир ҳамюртимиз
Шоҳсанамхон Тошпўлатова финал баҳсида стартга чиқади.
Баҳсларни UzReport телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.
🇺🇿💪Спортчиларимизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз ҳамда улардан медаллар кутиб қоламиз!
👉 @xushnudbek 👈