Сиз ҳам олдингизми? 19 мингга яқин хотин-қизлар 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олишдиАйтилишича, 10 июлга қадар
32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган.
9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган.
Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар
берилган.
Ҳудудлар кесимида:👉 Қорақалпоғистон Республикасидан — 1370 нафар;
👉 Андижон вилоятидан — 1418 нафар;
👉 Бухоро вилоятидан — 836 нафар;
👉 Жиззах вилоятидан — 924 нафар;
👉 Навоий вилояидан — 762 нафар;
👉 Наманган вилоятидан 1898 нафар;
👉 Самарқанд вилоятидан 1833 нафар;
👉 Сурхондарё вилоятидан 1681 нафар;
👉 Сирдарё вилоятидан 828 нафар;
👉 Фарғона вилоятидан 1901 нафар;
👉 Тошкент вилоятидан 1142 нафар;
👉 Хоразм вилоятидан 1325 нафар;
👉 Қашқадарё вилоятидан 2027 нафар;
👉 Тошкент шаҳридан 683 нафар хотин-қизга тавсиянома берилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тавсияномалар бакалавриатнинг
фақатгина кундузги таълим шакли учун тақдим этилади. Сиртқи ёки кечки таълим шакли учун амал қилмайди.
Батафсил маълумот:👉 @davlattestmarkazi 👈
Cunki ulayam bilim bogani uc beriwadi.