Магистратурага кириш имтиҳонлари 2 босқичда бўлади
#abituriyent
Жорий йил:
➖ давлат ОТМларининг
магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади. Бунда,
1-босқичда мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари,
2-босқичда ДТМ томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади;
➖ чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар тест синовидан озод қилинади ва мазкур фандан
максимал балл берилади;
➖ мос фанлар бўйича имтиҳонлар натижалари уч кун муддатда ОТМ томонидан ДТМга тақдим этилади ҳамда ўзининг веб-сайтида эълон қилинади;
➖ чет тилидан тест натижалари
эртаси куни ҳамда магистратура (клиник ординатура) қабули бўйича танлов натижалари
бир ҳафта муддатда ДТМнинг веб-сайтида эълон қилинади.
Жорий йилда ҳам магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига
қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилиш бўлади. Қўшимча жой учун тўлов-контракт суммаси ОТМ томонидан мустақил белгиланади.
👉 @xushnudbek 👈
Javob uchun oldindan rahmat 👍
Addushi