Хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг натижалари алоҳида эълон қилиндиДТМнинг
mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган
имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар
жойлаштирилди.
👨🏻💻 Мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент
mandat.dtm.uz сайтининг “Имтиёзли” бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.
✅ Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.
👩 Хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз абитуриент қайси ОТМга топширганидан қатъий назар унинг
доимий рўйхатда турган ҳудуди бўйича қўлланилади ва
кундузги таълим шакли учун амал қилади.
🧑🦽 Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса
ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси кесимида қўлланилади.
❇️ Имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби
умумий танловда ҳам иштирок этади.
👉 @xushnudbek 👈
Assalomu aleykum
Xushnudbek yordam bering bir qo'shni qizni nogironligi bor edi. Nogironligini belgilamagan ekanman hujjatini topshirib berguncha. U ham aytmagandi. Bilmagan ekan. Endi imtiyozdan foydalana olmaydimi? O'zimni aybdor his qilyapman. Yordam bervoringlar iltimos!
23 orinda turibsiz kiribsiz grand asosida tabriklayman