​​ИМТИҲОНЛАР ҚОЛДИРИЛАДИМИ?

ДТМ хабар беришича, 2020-йил 7-8-июл кунлари чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенсиялар, ёзма иш) қисми бўлиб ўтди.

Тест синовлари инглиз, немис, француз, хитой, япон, корейс, турк, араб ва форс тилларидан A2, B1, B2 ва C1 тилни билиш даражалари бўйича ўтказилди.

Унда жами 608 нафар талабгордан 510 нафари иштирок этди, 98 нафари эса тест синовларида қатнашмади.

Тест синовларида иштирок этган талабгорлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 9-10-11-июл кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо карантин сабаб ушбу имтихонларнинг тақдири нима бўлишига ҳозирча аниқлик киритилмди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

20 comments

Salom IELTS imtihonlari o'tkaziladimi? Yoki online bo'ladimi?
Хон Ходжаева
Қаерда ўтказилди. ОТМга таъсири борми? Яхши ўтганларга қандай имтиёзлар бор?
𝓜𝓾𝓷𝓲𝓼𝓪
Qacon boladi
𝓜𝓾𝓷𝓲𝓼𝓪
Imtihonla
IELTS yoqlarga yordam bormi??
𝓜𝓾𝓷𝓲𝓼𝓪
Qacon boladi
Bo'lib o'tdiku yozma qismi,endi gapirish bolimi qoldi
Хон Ходжаева
яна ўтказиладиган бўлса қаердан биламиз????
Sababi hujjat topshirish yakunlanadi yaqinda
Boshqa imtixonlar qoldirilmaydimi masalan Sanat institutida
Show next 5 comments