Қашқадарёдаги мамлакат байроғи ва унинг устуни учун ажратилган 1 млрд 350 млн сўм маблағ Қарши шаҳридаги харобага айланган 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга
сарфланадиган бўлибди. Устун қурилмас экан. Мана бу яхши хабар, раҳмат ҳокимбувага. 2-3 йилдан бери вилоятларимиз улкан байроқ ўрнатиш бўйича беллашувга киришган, сайтлар "кимники узун" қабилида хабарлар
бера бошлаганди. Яхшики, бунинг олдини олишга ҳаракат сезилибди. Аллақачон табақаланиб бўлган мамлакатимизнинг оилавий ётоқхоналарида юмшоқ қилиб айтсак, юпун оилалар яшаши сир эмас.
Энди Хоразмда ўрнатиладиган буюк аждодимиз Жалолиддин Мангубердининг 25 метрли, 50 тоннали
ҳайкали қурилишини бекор қилиниб тежалган маблағни юқоридагидек фойдали ишларга йўналтирилса соз бўларди. Давлатнинг маблағини одамларга сарфлаш зарур, бут-санамларга ва фетишларга эмас
Keraksiz ishlarga kup kup pul sarflanmoqda
Xorazmlik rahbarlarga ertaroq insof bersin!