“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхатини янгилади. Рўйхат қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри
🟢 «яшил» ҳудуд: Амударё, Беруний, Қанликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ,Нукус, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шуманай, Элликқала, Тахиатош, Тахтакўпир ва Бўзатов туманлари


Андижон вилояти

🟡 «сариқ» ҳудуд: Андижон шаҳри ҳамда Балиқчи ва Избоскан туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри ҳамда Бўз, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Олтинкўл, Пахтаобод, Асака ва Андижон туманлари


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Шофиркон тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон ва Қоракўл туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Когон шаҳри ҳамда Бухоро, Вобкент, Когон, Қоровулбозор, Пешку, Ромитан, Жондор ва Олот туманлари


Жиззах вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Қашқадарё вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри ҳамда Хатирчи ва Конимех туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри ҳамда Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди ва Учқудуқ туманлари


Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри ҳамда Тўрақўрғон ва Уйчи туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Норин тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Чортоқ, Поп, Чуст, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари


Самарқанд вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Самарқанд шаҳри ҳамда Оқдарё, Паяриқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Жомбой ва Иштихон туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри ҳамда Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур ва Пахтачи туманлари


Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Сардоба тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос туманлари


Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Қизириқ, Музробод, Узун, Бандихон, Термиз, Ангор, Денов, Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари


Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"


Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри ҳамда Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Пискент туманлари


Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


👉 @xushnudbek 👈

135 comments

Show 97 more comments
Dilnura Mo'minova
Xudoga shukur Biz Qashqadaryo yashilda ekanmiz... ureeeee. Kitob tumanimiz hammmm
Мусулмон Маманов
Ассаламуалейкум хайирли кеч яшил ва сарик худудларда автобус катнови йу'лга ку'йилар экан бу факат вилоятлар у'ртасидами ёки тошкент шахар ичида хам.
Hudo hammaga sabr bersin.Hudo hohlasa hammasi yaxshi boʻladi
Nega Toshkent shahridagi tumanlar Sariq hudud tushunmayappan. Tez-tez aholi orasidan kasal chiqyaptiku.
Шарифжон Рахматуллаев
Наманган шахардахам карона вирус тугадику кизилга тушиб колибди
toshkenda o`quv markazlari qachon ochilarkin
: Irodajon
Қандай яҳши бизни жиззаҳда ҳамма ёқ "ям-яшил" экан,

Барча вилоятлар ҳам яшилга айлансин тезроқ,,,,

:'(_____:)
Buxoro o'zi alohida respublikami? O'zi un alohida ajratgan bundan farqli!
AbduolimovA
Аллохга шукур.Хали бундан хам яхши булади Иншаллох.
Gulbahor Hasanovna
Ассалому алайкум Хушнутбек бу йилги ўқиш хақида саволим бор ука қандай хужжатлар қай таризда топширишади шу хақида тушунча беринг илтимос .олдиндан рахмат.
Gulbahor Hasanovna
Маьлумот тўлиқ оломаяпман кайси каналда аниқ ва батафсил билиб олсак бўлади
Нимага ростанам касал Тошкент шахридан дб маьлумот беришяпти. Лекин Тошкент шахри сарик нима пойтахт булганлиги учунми? Аслида касалликни боши хам пойтахтдан бошланганди🙄🙄🙄
Кизил сарик яшил килиб ажратилгани бн. Яшил худудга кизил худуддаги фукаро бормайди деганимасу ажратиш кийинку
Salom shu kasalik tezroq yuqolsindee
ziyoda
😊Sh☺️👨👩👧👶
Кизил сарик яшил килиб ажратилгани бн. Яшил худудга кизил худуддаги фукаро бормайди деганимасу ажратиш кийинку
Bu gapda jon bor. Bog'chalarga ruxsat berilyapti deylik. Bizning qo'shnilarimiz Toshkent shaxri va viloyatiga har 10 kunda borib kelishadi. Ustachilik qilishadi. Qo'shnimizni bolalari bilan meni bolalarim bitta guruhda tarbiyalanuvchi... Sal erta edida... Axir hech kim kafolat bermaydiku. Bolalar uyda o'tirgani bilan ota onalar xizmat vazifasi bilan qizil xududlarga ham borishyapti. Davlatga ham ming raxmat 2 oy butun xalqni boqqani uchun. Prezidentimiz tanlari sixat umrlari uzoq bolsin. Ammo xali virus chekingani yo'q aksincha axoli orasida uchrayotgan vaqtda karantin qoidalarini yengillatish to'g'rimikan...???
Телефонни ўчирволинг,
"Ҳушёр"ликни ёқволинг.
Хушнудбек,бунга ҳақлисиз,
Таътил чоғи дам олинг!
Боринг Зомин, Чимёнга,
Қарайверманг ҳамёнга.
Соғлик керак ҳар жонга,
Таътил чоғи дам олинг!
Олар пулингиз ҳалол,
Ҳеч кимга келмас малол.
Вақтингиз кетмай увол,
Таътил чоғи дам олинг!
Ўйлаб халқнинг боласин,
Кўзнинг оқу-қорасин.
Ишладингиз олмай тин,
Таътил чоғи дам олинг!
Қайга деса, бордингиз,
"Ташаббус" деб юрдингиз,
Ватан учун турдингиз.
Таътил чоғи дам олинг!
Ўйланмангиз ортиқча,
Пулдан олинг, сиз пича.
Имконингиз борича,
Таътил чоғи дам олинг!!!
Zor she'r bolibdi
Shuni bajarib koringlar 👍
Show next 17 comments