❗️Магистратура имтиҳонлари онлайн тест шаклида бўлади

#abituriyent

Магистратурага қабул коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилинган.

✅ Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.


👉 @xushnudbek 👈

599 comments

Show 51 more comments
Bobir J
Video orqali ulansa kerak. Kuniga 50ta 50ta qilib topshiriladi
Vahimaga tushmaylik . OLDIN HAM KORRUPSIYA HOZIR HAM !!!! Nima òzgardi ?????
Ishqilib kino boshlandimi yana
Domlalar ham bilmayapti ertaga nima bòlishini !!!!!
Толибова Шахло
Assalom alaykum Magistiraturada diplom balli ham hisobga olinadimi yomi?
Xullas, online test bólsa kim kafolat beradi, adolatli boʻladi, abituriyentning ózi savollarni ishlaydi deb ??? Pandemiyadan oldin 3 ga zórgʻa yopgan talabalar mana hozir online 5 ga yopishdi...
✅ Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.

shu hujjat haqida ham batafsil tanishtiring iloji bo'lsa Xushnudbek aka
Axtam Samiyev
Hamma borib komp da on line bo'lsa kerak, imtihon
To'g'ri gap shunaqa bo'lishi mumkin avvaldan bir nima deyish qiyin
Show next 100 comments