Эски хабарларга ишонманг!Қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилди, деган ширин ёлғонни бу йил ҳам яна тарқатишмоқда. Бу ёлғонга ишонишни чин дилдан хоҳлайдиганлар ҳам анчагина, шу сабабли улар бу хабарни бир-бирига тарқатиб, мазза қилишмоқда.
Нима ҳам дердим, олдидан чиққан ҳар қанақа хабарга ишониб кетаверадиган,
текшириб кўришни билмайдиган содда инсонлар бор экан мана шунақа ёлғон хабарларни тарқатадиганлар ҳам бўлаверади. Сиз ўзингизни бу каби ёлғонлардан сақламас экансиз, сизни ўзгалар ҳимоя қилмайди.
Айтганча, қўшни давлатлардан имтиҳонсиз ўқишни кўчириш акцияси фақат бир марта — 2020 йил айни пандемия бошланган даврда эълон қилинган эди. Бошқа бунақа бўлмаса керак (бўлмасин ҳам). Лекин кимлардир бундан манфаатдорми, ким билсин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам шу эски хабарни тарқатишдан чарчашмаяпти.
👉 @xushnudbek 👈
Undan balni osmon qilmasdan tuwursn
Xamma uqiydi va eplagan eplab ketadi
Tavba birovni gʻiybat qilamiz otasini puliga uqivot unaqa bunaqa
Bzga nima ow bulsin uqisin
Uzbekda uqw tizimi juda zurda semistr yopiw un srazi pul surayd
ОТМ ларга хамма хохловчилар кирсин ,лекин хамма битирмасин,билимлилар битирсин,чет элда шундай,кириш осон ,битириш учун мехнат килиб укиш керак.
Бизда эса тескариси,ОТМ га кирса булди узини диплом эгаси булдим деб уйлиди дарровда.
ОТМ лардаги таълимни шаффофлигига качон эришарканмиз?