❗️11 кун қолди
Бугун, 4 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 11 кун қолди.
Бироздан кейин, аниқроғи соат 12:00 да Бош вазир ўринбосари
Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнига бағишланган
онлайн брифинг бошланади.
Онлайн брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори
Маджит Каримов, Халқ таълими вазири
Шерзод Шерматов, бир гуруҳ ОТМ ректорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.
Тадбирда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш, қабул параметрлари ҳамда кириш тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга атрофлича жавоб берилиши кутилмоқда.
Брифинг “Ўзбекистон24” телеканали ҳамда радиоси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
👉 @xushnudbek 👈
Ishlarizga omad! Charchamang...
Allohni panohida bo'ling.