Максимал балл олганлар сони 52 нафарга етди

ДТМнинг мандат сайтида Президент грантига номзодлар рўйхати эълон қилиб борилмоқда. 5 кунлик тест натижаларига кўра, 52 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашга муваффақ бўлган.

Кеча, 9 августда тестга кирган 41 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Жумладан, Тошкент давлат юридик университетида 22 нафар, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 12 нафар, қолгани бошқа ОТМлар.

Ҳозиргача 189 балл тўплаганлар қуйидаги ОТМларда кузатилган:

Тошкент давлат юридик университети — 22;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 12;
Тошкент тиббиёт академияси — 5;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 4;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 3;
Бухоро тиббиёт институти — 1;
Навоий давлат педагогика институти — 1;
Қорақалпоғистон тиббиёт институти — 1;
Қорақалпоқ давлат университети — 1;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти — 1;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти — 1.

Президент грантига даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Эслатма: Президент грантини олиш учун албатта 189 балл олиш шартмас, энг юқори балл олган 200 нафар абитуриент даъвогарлик қилади. Агар 189 балл олганлар 200 нафардан кам бўлса, демак бошқа юқори баллар ҳам ушбу грант учун даъвогар бўла олади.

P.S.: майли, мен ухлай қолай, эртага тонг саҳар тестга боришим керак :)


👉 @xushnudbek 👈

412 comments

Show 100 more comments
Katta rahmat. Allohni panohida bo'linglar. OMIN🤲
Нега мен бошкаларни гапига ответ ёзолмаяпман🤦‍♀️
Хушнудбек! Савол (комментариялар орасида бу савол бордир, хаммасини ўқишга эриндим) туғилиб қолди. 189 балл тўплаган абитуриент 200 нафардан ошса, нима бўлади?
Bir xil ball yiqqanlarni qanday tanlarkin stipendiyaga
Tabriklayman
😊😊😊189ballarni mehnat qilganiga yarasha
Muhammadjon G'ulomov
Alloh ilmingizni ziyoda qilsin!
Joʻramurodov
Ha kontraktga qoʻshib hisobleydi
Бал сотиб олмиманми ишкилиб😢
Show next 100 comments