Максимал балл олганлар сони 52 нафарга етди

ДТМнинг мандат сайтида Президент грантига номзодлар рўйхати эълон қилиб борилмоқда. 5 кунлик тест натижаларига кўра, 52 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашга муваффақ бўлган.

Кеча, 9 августда тестга кирган 41 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Жумладан, Тошкент давлат юридик университетида 22 нафар, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 12 нафар, қолгани бошқа ОТМлар.

Ҳозиргача 189 балл тўплаганлар қуйидаги ОТМларда кузатилган:

Тошкент давлат юридик университети — 22;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 12;
Тошкент тиббиёт академияси — 5;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 4;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 3;
Бухоро тиббиёт институти — 1;
Навоий давлат педагогика институти — 1;
Қорақалпоғистон тиббиёт институти — 1;
Қорақалпоқ давлат университети — 1;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти — 1;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти — 1.

Президент грантига даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Эслатма: Президент грантини олиш учун албатта 189 балл олиш шартмас, энг юқори балл олган 200 нафар абитуриент даъвогарлик қилади. Агар 189 балл олганлар 200 нафардан кам бўлса, демак бошқа юқори баллар ҳам ушбу грант учун даъвогар бўла олади.

P.S.: майли, мен ухлай қолай, эртага тонг саҳар тестга боришим керак :)


👉 @xushnudbek 👈

412 comments

Show 100 more comments
1\4 egallandi 189 balligla 200 owib ketadi
Siz qanaqa testga borasiz ?
Нима бўлсаям ковид бўлган деб имтихонга навбатдан киритиладиган ларда халол бўлсинда жараён
Мандатни чўзилишиям ёқмади хеч кимга, оддий имтихон жараёни билан қайта бўлаётган имтихонбир хил вақт оляпти. Ахир натижага қараб чет элга топширадиганлар қанча
Omadizi bersin
оллохим омадиз берсин
Pulini tolashga uspet qmaganla ga Yana qayta imkon berarmikin
Gulsanam Abdug'aniyeva
Assalomu aleykum agar 189 ball olganlar 200 ta bolmasa lekin undan keyingi ball 200 tadan oshib ketsachii masalan undan keyingi ball186.9 bolsa
Окишни кочирадигонлага хам бормикин шундай имкониятлар
Тестлар качон тугайди
Show next 78 comments