​​⚡ДТМ тилга кирди: Имтиҳонлар онлайн бўлмайди!

Бугунги брифингда айтилган хабарлар ортидан давлат тест маркази ўз расмий баёнотини эълон қилди:

" Бугунги матбуот анжуманидан сўнг турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 14-майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шуни маълум қиламизки, давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган."

Баёнот тугади!

ДТМ азалдан "гапига жавоб берадиган" ташкилотлардан бири. Қилинмайди дедими, демак қилинмайди! Тўғрими?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

145 comments

Show 51 more comments
Online bolsa ham yaxwi 1 orinda soģlik
Marjona
Qachon fakultetlar bilan ko'rsatadi ekan a
Y.Munavvar
dtmga rahmat wu qarori un ,faqat yana aytdim qaytdim qilmasa boldi
Тугри этасиз биринчи у́ринда соглик кейин бу жараен туради.Жинни бб колибди тест марказиям
Dtmni wunaqa gapla bn tilga kirgizmase umuma gapirmiydi
Y.Munavvar
Ортиков
Online qilgan ham ma qul vaziyat yaxshilanmasa
undan qilmasin onlayn bosa
haqqoniylik bolmidiku hech qachon
Malohat Husanovna
Sogligiyiz bulmasa misol uchun uqishni nima kk
Sanitariyaga amal qildi ham deylik.osha imtixon binosiga borgancha nimalar boladi.1 mln dan kop abituriyentlarni kpchaga chiqarish.....bu katta tavakkal
Imtixonga borgancha nechta odam bilan muloqotta boladi
Malohat Husanovna
Qatta busayam blimi borlar kiradi
Хайдаров
Bir kunda 1mln emasku
Хайдаров
15-20kun davomida
Show next 73 comments