❗️Ота-оналарга яна бир бор маслаҳат!Илтимос, фарзандингизни хорижга, айниқса қўшни давлатларга ўқишга юборишдан олдин яхшилаб ўйланг. 4 йил хорижда ўқитишга розимисиз, бунга шароитингиз борми, бораётган университетида тайинли билим бериладими ўзи, нуфузли олийгоҳми, таълим сифати қанақа, эртага ўғлингиз ёки қизингиз хорижда Сиздан узоқда қийналиб қолмайдими, шуларни яхшилаб ҳисоб-китоб қилинг.
“Майли, ҳозир бораверсин, кейинги йил бир амаллаб “перевод” қиволамиз” деган алдамчи хаёлларга берилманг. Фарзандингиз тестда жорий йилги ўтиш балини тўплай оладими ёки йўқми, шуни ўйлаб кўринг ва кейингина қарор қабул қилинг.
‼️Яна ва яна қайтараман: хорижга ўқишга бориш ёмон иш эмас, аксинча, қанийди кўпроқ ёшларимиз нуфузли хорижий университетларда ўқиб қайтишса, дунё кўриб, ривожланган жамиятлар ҳавосидан нафас олиб келишса, зўр бўларди-ку. Аммо ўқиш учун эмас, балки “перевод” қилиш учунгина хорижга боришни тавсия қилмайман.
ℹ️ Эслатма: жорий йилда ўқишни кўчиришда ўтиш бали йўналишларга қараб
56,7 балдан 105 баллгача белгиланган эди. Энг катта қисмида эса
66,1 балл этиб белгиланди. Мана шундай нисбатан паст балл бўлишига қарамасдан, хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлганларнинг
72 фоизи ўтиш балини ололмади, 50 фоизи эса 56,7 баллдан паст тўплади.
👉 @xushnudbek 👈
Ундан ташқари бу жуда оғир масала, сабаби қўпол сўзларни ишлатаётганим учун узур сўрайман, 4 йилдан кейин бугунги билимсиз ёшлар, дипломли билимсиз бўлади, худо кўрсатмасин агар таниш билиш қилиб қайсидир идора ёки ташкилотга рахбарликка тайинланиб қолсалар, бу жамиятни жуда қаттиқ орқага тортишга олиб келади. Бу масалани жуда жиддий ўйлаб кўриш керак.
Шахсам менда бунга ечим тариқасида яхшигина таклифларим бор. Лекин бу каментариялардан нимадир иш чиқишига ишончим камроқ. Шу сабабли …
...
Shukir qil dunyo gamin gam yema
бунча2ерга
Agar noto‘g‘ri gapirsam uzr so‘rayman