Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни
жорий йилда ОТМларга қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тест имтиҳонларини абитуриентлар ва назоратчилар учун
эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклиги қайд этилди.
Тест синовларини
Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.
Имтиҳонлар кунига
2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилиб, тахминан
12-14 кунда якунлаш мумкинлиги қайд этилди.
Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈