РАСМАН: мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди
Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов
маълум қилди.
Жумладан, хабарда айтилишича, карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу
ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади.
❗️Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг
3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади.
Шу билан биргаликда
kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида
4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.
«Карантин вақтида «online maktab» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!», - деди Халқ таълими вазири.
👉 @xushnudbek 👈
Oraliqdan sezishgandur, yakuniydi bekor qilmasak ancha talaba net. Sabab yiqilib ketishini)))
Adashasiz.
Bu mavzuda biroz oldinga siljish bor, TDPU GOʻM da ancha qonunlar amalda))))
Testni ishlaydimi yoki aloqa qidiradimi