❗️Абитуриентлар 22 июлгача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкинКўпчилик Ҳайит байрами муносабати билан 3 кунлик дам олиш берилгани абитуриентларга таъсир қилмайдими деб савол бермоқда.
Йўқ, бу таъсир қилмайди. Абитуриентлар аввалги даврдагидек ҳужжатларини кўтариб, қабул комиссиясига боришмайди. Балки шунчаки
my.dtm.uz сайти орқали ҳатто телефонидан ҳам бемалол рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шу сабабли дам олиш ва байрам кунлари ҳужжат топширишга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди.
✅ Абитуриентлар 22 июль, пайшанба куни соат 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.Лекин маслаҳатим - охирига қадар тақаб оборманг. Ҳар хил кутилмаган техник муаммолар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли бугун ёки эртага рўйхатдан ўтиб, онлайн тўловни амалга ошириб қўйинг.
📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш ҳақида видео:https://t.me/xushnudbek/10227Яна кўпчилик тўлов ҳақида ҳам савол бермоқда. Дам олиш кунлари банклар ишламайди, аввалги йилда битирганлар тўловни қандай амалга оширади, деб. Бунинг йўли жуда осон, бемалол PayMe, Click, UPay ва яна бир нечта электрон тўлов тизимлари орқали дам олиш кунлари, куннинг исталган пайтида онлайн тўлаш мумкин.
💳 Онлайн тўлаш тартиби ҳақида тушунтириш:https://t.me/xushnudbek/10205Барчага омад!
👉 @xushnudbek 👈
Хар Бир маьлумотларингизни жудаям тушунарли,тулик ва савол колдирмайдиган килиб ёзасиз. Элементар маьлумотгача (куни,вакти,жой Номи) ларини хам ёзасиз,баракалла.Хар Бир маълумотни Яна оддий тилда ва тугри тушунтирасиз
keen TEST ALIFBOSI degan joyga utsam u joyi avtomaticheski YOQ bulib qolopti lekin oxirida uzidan uzi xech narsani tanlamasam xam suramasa xam LORIN KIRIL deb uzi LOTIN deb yozoptida