This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эскидан қолган латифа бор.
Афанди бенамоз экан. Маҳалла имоми намоз ўқимайсизми, деса, мен намоз ўқишни билмайман, дебди. Келинг, мен ва жияним нима қилсак, ортимиздан шуни такрорлаб турасиз, деб даъват қилибди имом. Афанди кўнибди. Шундай қилиб олдинда имом, ўртада Афанди, орқада эса имомнинг жияни ўтиришибди. Имомнинг жияни шумроқ экан, саждага бош қўйганда Афандининг оёқ кафтини қитиқлабди. Афанди, шунақа қилиш керак экан, деб ўйлаб, у ҳам олдидаги имомнинг оёғини қитиқлабди. Имом намозни тугатиб Афандини шапалоқлаб юборган экан, Афанди ҳам "такрорлаш қоидасига кўра" орқасидаги имомнинг жиянига тарсаки тортиб юборибди.
Видеода орқадагилар нима қилиш кераклигини билмаганидан кимга эргашишниям билмаяпти. Бу ердагиларнинг "имом"и ноаниқ, афандилар эса кўп. Қизиқ ҳолат. Жонли эфир қурсин)

2 comments

Alfriganus
😆🤣😂...
Тезкор карор кабул килиш ва карорида катъий туриш етишмади бу КУМОНДОНларда. Одатда харбийларда карорнинг хато тугрилиги кейин мухокама килинади.
Alfriganus
Низом буйича формада бош кийим бн турса честь берилади, формасиз ёки формада бош кийимсиз булса кул куксига куйилади.