❓Абитуриентлар бир вақтда ҳам кундузгига, ҳам сиртқига, ҳам кечкига топшира оладими?
ЖАВОБ: Ҳозирча расман бундай қарор йўқ, аммо жорий йилдан шу тизимга ўтиш режалаштирилмоқда.
Эълон қилинган Президент қарори ЛОЙИҲАСИга
кўра, жорий йилда ҳам абитуриентлар худди ўтган йиллардагидек тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган
бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлай олади.
Шунингдек, яхши янгиликлардан бири абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имкониятини бериш таклиф этилмоқда. Масалан, абитуриент биринчи йўналишга
кундузгини, иккинчисига
сиртқини, учинчисига
кечкини ва тўртинчисига
масофавийни танлаши ҳам мумкин бўлади.
Аммо юқорида айтганимиздек, бу ҳозирча лойиҳа мақомида холос. Расмий ўзгариш бўлса, албатта етказамиз, насиб қилса.
👉 @xushnudbek 👈
ЖАВОБ: Йўқ, ҳали тасдиқланмади. Шунчаки ЛОЙИҲАСИ эълон қилинди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига — 76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;
в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб белгиланиши таклиф этилмоқда.
‼️Энг катта яхши янгилик — илк марта масофавий таълим шакли ҳам жорий этилиши мумкин. Бу анча йиллардан буён таклиф этиларди, аммо “биз ҳали тайёр эмасмиз” деган сохта қўрқув ортидан масофавий таълимга рухсат берилмаётганди.
👉 @xushnudbek 👈
Shu postga savolim shu yil mandat nima boladi
Javob uchun rahmat
Bu yil talaba bo'ldim, bu yil qayta topshirsam bo'ladimi?
Shunga aniq va to'liq javob berolaszmi?