​😳 36% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган

ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларига кўра, жорий йилда 892 минг 710 нафар абитуриент тестга кирган.

Минг афсуслар бўлсинким, уларнинг 319 минг нафари (35,8%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Бу даҳшат!

Энг ёмон кўрсаткич, Тошкент вилоятида (39,1%), нисбатан яхшироқ натижа Тошкент шаҳрида (29,5%) қайд этилган (пастдаги жадвалга қаранг).

56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.

Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак.

Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 36% фоизи, аниқроғи 319 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди.🤦‍♂️

❓56,7 балл тўплаш шунчалик қийинми? Нечта саволга тўғри жавоб бериш керак эди?

Ушбу бални олиш учун қуйидагича жавоб бериш кифоя эди:

Мажбурий блокдаги 10 та саволдан 5️⃣ тасига;
Мутахассислик блокидаги 20 та саволдан 4️⃣ тасига.

Шунда 56,7 балл олиш мумкин эди. Кечирасизлару, бунинг нимаси қийин?

Мажбурий блокдаги саволлар ўта ва ўта осон даражада бўлса, мутахассислик блокидаги саволларга эса ҳаммасини битта ҳарф, масалан "А" қилиб белгиласа ҳам 4 тадан ошиқ чиқса, наҳотки 319 минг абитуриентлар шуни ҳам эплай олмаган? Бу даҳшат эмасми?

Ёшларни гапиртирса, дарров «ота-онам камбағал, шароитимиз йўқ, репетиторга пулимиз етмайди», деб гап бошлайди ва айбни осонгина отасига тўнкаб қўя қолади. Ваҳоланки, ҳеч бўлмаса 2 баҳо даражасида ўқиш учун репетиторга бориш шартмас. Озгина қўлига китоб олса, салгина кўнглида хоҳиш бўлса етарли эди.

Тез орада жорий йилги кириш баллари ҳақида ҳам таҳлилларимни эълон қиламан. Унда ҳам кўриш мумкинки, кириш баллари анчайин паст, Ўзбекистондаги барча йўналишларнинг 70%ида кириш бали 100 балдан паст бўлган. Бошқача айтганда 100 балл тўплай олган абитуриент 2720 та йўналишга кира олар эди. Демак, ўқишга кириш аслида қийинмас, шунчаки оммавий билимсизлик бизни қамраб олган. Бу ҳақда ҳали яна батафсил гаплашамиз.

Рақамлардан кўриниб турибдики, абитуриентларнинг умумий билим даражаси анча паст. Йиллар давомида таълимнинг ташлаб қўйилгани, бугун ўзининг салбий «мевасини» бермоқда. Бу бизни кўпроқ ташвишга солиши, халқ таълими тизимига бор кучимизни, маблағимизни аямасдан ташлашимиз кераклигини англатади.

❓Сизнингча, нега билим даражамиз хавотирли даражага келиб қолди? Ўқувчиларнинг катта қисми энг элементар ва содда билимларни ҳам билмаслигига сабаб нима?


👉 @xushnudbek 👈

757 comments

Show 100 more comments
زيلولا🕊
MEDIC
Yog'e shunaqa balandmi bu soxa
Blmadm lekin kiromadm
хар хил тик ток инстаграмни деб , йошларни билими пас болиб , билимга кзкши комаган , аксинча иложи борича коп подписчик йегб , публикация койшда хайоллари , иложи борича ота она тогритарбия бериб унака сайтларга йоки телефонларга рухсат берп койиши керакмас , лкн афсуски бр хил отоналар озлари шу инстагрмалага кргани учуунам , йош авлодимизни йоргу максадлари камайп кетяпти
Alhamdulillah🌙
Nega super kantrakt chiqmayapti 15gacha ciqadi digandiku qacon DTM oz vohtida ishliydi Xushnudbek aka shuni bir surishtirin iltimos
Ту́гри бу йил Кириш баллари анча паст болди, 2йил олдин мен 131,6 балл бн контрактни охиргиси бб укишга кирганман, бу йил мен кирган йу́налишга утиш Бали 103 бу́лган, ку́риб йиглаб юборе дедим
Бошка йу́налишлар хам шу ахвол
Дилафруз
Ассалому алайкум Хушнудбек ака сиздан илтимосим бор еди ДТМ буйича кандай боглансам булади телеграммдан
Шерали Хамраев
Оммавий билимсизликка сабаблар куп. Укувчини хам, укитувчини хам, ота онани хам айби бор. Менимча асл сабаб жамиятда билимга булган талаб камайган. Яхши укиган болалар укитувчи, врач булиб, укимаган тадбиркор (олиб сотар). Шундан хам хулоса килса булади. Лекин билмайдики, келажакда тадбиркорга хам билим кераклигини.
زيلولا🕊
Ariza yozib qoysa bolarmikin oimidiganlarni orniga chaqirshidiyu shunaqami
Oybek
Gulsara 18.12
Bu fikrga men ham qo‘shilaman
kursdoshlarim dars beryabdi, dars berayotganini eshitib maktabdagi bolalarni darslariga raxmim keldi togrisi
مَرْحَبَ
Xaqiqatdan bundan 5 yil oldin biz topshirgan paytla exxe Islom akademiyasidan 160 bilan xam yeqilardik
Мохигул Сафаровна
Мактабларда салохиятли укитувчилар етмайди. 90 йилдан 2005 йилгача ишлаган укитувчилар жудаям кучли билим берарди ва текинга давлат берган ойликка ишларди . Хозирги мактаб укитувчилари эса дарсдан кейин пулга дарс утади.
MEDIC
Med Qanaqa bo'ldi bu o'tish bali
Hammasiga sabab tic tok instagram man ozim wulani deb psst oldim yoshlad miyasi tugagan bita qiz ogil bollar bilan qizlani maktabini alohida qilish kerak degan edi osha Fikirga qoshilaman 14 15 yowli qizla bolla faqat maktabga sevgi muhabbatga cqadi oqigani emas exxxxxx
Show next 100 comments