😳 36% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган
ДТМнинг
mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларига кўра, жорий йилда
892 минг 710 нафар абитуриент тестга кирган.
Минг афсуслар бўлсинким, уларнинг
319 минг нафари (35,8%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган
56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Бу даҳшат!
Энг ёмон кўрсаткич, Тошкент вилоятида (39,1%), нисбатан яхшироқ натижа Тошкент шаҳрида (29,5%) қайд этилган
(пастдаги жадвалга қаранг).
56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори
189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто
2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.
Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак.
Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 36% фоизи, аниқроғи
319 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди.🤦♂️
❓56,7 балл тўплаш шунчалик қийинми? Нечта саволга тўғри жавоб бериш керак эди?
Ушбу бални олиш учун қуйидагича жавоб бериш кифоя эди:
Мажбурий блокдаги 10 та саволдан
5️⃣ тасига;
Мутахассислик блокидаги 20 та саволдан
4️⃣ тасига.
Шунда 56,7 балл олиш мумкин эди. Кечирасизлару, бунинг нимаси қийин?
Мажбурий блокдаги саволлар
ўта ва ўта осон даражада бўлса, мутахассислик блокидаги саволларга эса
ҳаммасини битта ҳарф, масалан "А" қилиб белгиласа ҳам 4 тадан ошиқ чиқса, наҳотки 319 минг абитуриентлар шуни ҳам эплай олмаган? Бу даҳшат эмасми?
Ёшларни гапиртирса, дарров
«ота-онам камбағал, шароитимиз йўқ, репетиторга пулимиз етмайди», деб гап бошлайди ва айбни осонгина отасига тўнкаб қўя қолади. Ваҳоланки, ҳеч бўлмаса 2 баҳо даражасида ўқиш учун репетиторга бориш шартмас. Озгина қўлига китоб олса, салгина кўнглида хоҳиш бўлса етарли эди.
Тез орада жорий йилги кириш баллари ҳақида ҳам таҳлилларимни эълон қиламан. Унда ҳам кўриш мумкинки, кириш баллари анчайин паст, Ўзбекистондаги барча йўналишларнинг
70%ида кириш бали
100 балдан паст бўлган. Бошқача айтганда 100 балл тўплай олган абитуриент
2720 та йўналишга кира олар эди. Демак, ўқишга кириш аслида қийинмас, шунчаки оммавий билимсизлик бизни қамраб олган. Бу ҳақда ҳали яна батафсил гаплашамиз.
Рақамлардан кўриниб турибдики, абитуриентларнинг
умумий билим даражаси анча паст. Йиллар давомида таълимнинг ташлаб қўйилгани, бугун ўзининг салбий «мевасини» бермоқда. Бу бизни кўпроқ ташвишга солиши,
халқ таълими тизимига бор кучимизни, маблағимизни аямасдан ташлашимиз кераклигини англатади.
❓Сизнингча, нега билим даражамиз хавотирли даражага келиб қолди? Ўқувчиларнинг катта қисми энг элементар ва содда билимларни ҳам билмаслигига сабаб нима?
👉 @xushnudbek 👈
Men o'qituvchiman poytaxtda ishlayman. Agarda 2 yoki 3 qo'ysangiz ota ona boshingizni yoradi ko'nmasangiz direktor degan vallomat sizni ishdan oladi. Shuning uchun biladimi yo'qmi faqat yuqori baho qo'yamiz. Buni hozir hamma biladi. Bu modaga aylangan poytaxtda.
Maktabimizdagi bitiruvchilardan so'rasam bu yil 55 ball olibdi biri. Ana shunaqa. Xullas shermatov bir tiyinga qimmat ishlar qilyapti.
Ochsin yana prezident maktabi,vazir,hokim,rais maktablarini ham ochib yana ham dabdala qilsin hamma joyni.
Yaqinda ishdan bo'shayman deb turibman o'zi
Bitta bola natija qilsa butun tuman 1oy yotvolib maqtaydi qolgan 99 tasini o'qituvchini bo'yniga yuklanadi. Men o'qituvchilarga rahmat deyman shunday sharoitda ta'lim berayotganiga
Мактаб биноси, жиҳозланиши минг зўр бўлсин, Оксфорд дарсликлари жорий қилинсин, ўқитувчиларнинг сифати паст экан, мактаб таълими ривожланмайди.