Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг Қадр кечасини ўтказишга доир тавсиялари

Юртдошларимиз ҳар йили Рамазон ойини хурсандчилик билан кутиб олганлари каби бу ойнинг охирги ўн кунлигини ҳам орзиқиб кутадилар. Чунки охирги ўн кунликда минг ойдан ҳам яхши, дуолар ижобат бўладиган барокатли Қадр кечаси бор. Бу кеча ҳақида Қуръони каримда бутун бошли “Қадр” сураси нозил бўлган:

«Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар).

Пайғамбар алайҳиссалом ушбу кечани ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар. Лекин бу кечада ўқиладиган махсус намозни белгилаб бермаганлар, одатдагидек таровиҳ ва таҳажжуд намозлари ўқилади.

Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом шундай деганлар:

«Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).

Демак, ушбу фазилатли кечани кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак. Инсон ўзининг ота-онаси ва яқинларининг ҳаққига офият ва саодат, юрт тинчлиги ва турли балоларни даф бўлишини сўраб, дуо қилиши айни муддаодир. Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек:

«Эй Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт!» – дуосини кўп айтиш мустаҳабдир.

Ўрни келганда шуни тавсия сифатида айтамизки, Қадр кечасини ҳар ким ўз уйида ўтказиши суннатга мувофиқ бўлади. Чунки бирорта ҳадисда бу кечада тўпланиш, зиёфат қилишга тарғиб йўқ. Мужтаҳид уламолар ва улардан кейинги олимларнинг сўзларида ҳам Қадр кечаси учун жамланишни фазилатли амал эканини топа олмаймиз. Аслида тунги ибодат ва зикрлар ёлғиз ҳолда, одамларнинг кўз ўнгидан йироқда, риё ва сумъадан ҳоли тарзда адо этилиши билан фазилатлидир.

Қолаверса, ҳозирги карантин қоидалари давом этиб турган вақтда бир жойга жамоат бўлиб йиғилиш ўз жонини таҳликага қўйишдир. Шунинг учун ҳар биримиз уйимизда қолиб, оила даврасида ибодат қилайлик ва Қадр кечасини имкон қадар файзли ўтказайлик.

Аллоҳ таоло бу кечадаги дуо ва ибодатларимизнинг баракотидан тез кунларда юртимизни ҳар хил касалликлардан халос қилиб, турли бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин! Юртимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффолиги доимий бўлсин! Омин!»

Манба


👉 @xushnudbek 👈

79 comments

Show 48 more comments
💞A💫S
Omin🤲
Беайб парвардигор, барчамизнинг гунохларимизни оллохим ўзи мағфират айласин. Заминимиздан назарини дариғ тутмасин илохим.
Nasiba
Омин
Xursand Umrzoqov
Oka sizga kattakon raxmat . Alloh sizdan rozi bo'lsin . Diom yurtimmiz uchun foydali ishlarni qilasiz .
НУУ
Bu maqolada Qadr kechasini uyida o'tkazish sunnat deb yozilibdi. Ammo Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining Hadis va hayot silsilasining 9-juzdida Payg'ambarimiz Ramazon oyining oxirgi 10 kunida masjidda e'tikof o'tirar edilar deb yozilgan. Bundan kelib chiqadiki Qadr kechasini ham masjidda o'tkazgan ekanlar.
Ким нима ният килса эришсин
Хушнудбек сизга ва оилангизга
Ва сизни каналингизни кузатган барча юртдашларимизга соглик тилайман
☆☆☆☆☆☆☆
Omin
Кийинги рамазон ойларда хам гойибдан дийдорлашайлик азизларим узингизни асранг
Alloh subhana va taolo sizdan va bizdan rozi bo‘lsin!
Alloh barchamizni o‘z panohida asrasin!
Tutgan ro‘zalaringiz qabul bo‘lsin, ilohim!
Inshaalloh!!!!!!
✮•° 𝓐 𝓢 𝓐 𝓓 𝓞 𝓥 °•✮
Omin
Omin.Umringizdan baraka toping oilangiz bahtiga sog‘ salomat bo‘ling.
––––•(-• Unknown•-)•––––
Bugun qadr kechasimi?
Яхши фикр.
Сейид Машарипов
Омин.барчамизни Эл юртимизни оллохим узи асрасин янаги йил манашу кунда хам манашундан гойибона ёзишиб утириш насибу руза айласин оллохим
Bu yil abituriyentlar nechta oliygohga hujjat topshirish imkoniyatiga ega boladilar?
Assalomu alaykum Allahim muborak kechaga mubirak oylaringa tinchlik omonlikda yetkazganinga shukr Roziligingni Va Yuzingni istaymiz fazlin ila qabul qil
Show next 10 comments