⚡️ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди

«Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.

«Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир.

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.

Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз».


👉 @xushnudbek 👈

1230 comments

Show 94 more comments
5 йил стаж билан укиш кириш нима булаябди ?
Otam olamdan utgan lekin urushda emasda
Mohigul Rahmonova
Shunchaki👍
Sardor Voxidov
“ДТМ”дан латта ҳиди келяпти. Бир йил олдин ривожланган давлатларда ундай экан, бундай экан деб абитуриентлар учун “бешта фанлик” имтиҳонни жорий қилишган эди, энди қарашса, бешта фан қарғага “невигодний” экан, буёқда “Х вариантлар” савдосига қирон келадиган бўлиб қолди шекилли, секин коронавирус баҳона “бешта фан”ни иккита фанга тушириб қўйишмоқчи. Албатта бу менинг тахминларим, чунки абитуриентлар жуда яхши билади, ҳар йили тушадиган саволлар, яъни “Х вариантлар” имтиҳон яқинлашганда қаерлардандир чиқиб қолаверади, буни ДТМ ходимларидан сўрасанг, биз билмаймиз деб бақрайиб тураверади. Лекин халқ тилида “Х вариант” деб ном олган нарса ўтган йили ҳам, ундан олдинги йили ҳам бўлди, буни ўтган йилги абитуриентлар яхши билади, иккита фан бўлса, бу йил ҳам бўлиш эҳтимоли юқори, чунки иккита фан саволларини чиқариб юбориш эҳтимоли бешта фанникига қараганда каттароқда. Энди бир йил бешта фандан тайёргарлик кўрган абитуриент вақтига ва пулига куйиб қолаверади, ҳа, майли билим ўзига қолади дейишингиз мумкин, лекин бир ташкилотнинг ўзи билганча иш қилишидан ота-она ва абитуриент жабр кўрмоқда, ахир репититор ёллаб тайёргарлик кўрган, пул ва вақт сарфланган. Энди «Ҳам айтаман, ҳам қайтаман” сериалининг иккинчи фасли эфирда кетмоқда. Юридик университет фанлар блокини ўзгартиришда ҳам худди шунақа қилиб йил ўртасида қовун туширган эди, бу қачонгача давом этади? Нимадан қурқиб бешта фанни иккита фанга ўзгартирмоқчисиз, ҳурматли Мажид Каримов? Умуман лафз деган нарса борми? Бор бўлса, ҳеч бўлмаса, бир йил ушлаб туринглар, кейин майли Хитойники экан, бузилиб қолди деб иккита фанга ўзгартириб қўяверасизлар. Бир йил хирмон сал мундоқроқ бўлса, ҳеч нарса қилмайди.
👍👍👍👏👏
Afsuski bu aslida yaxshilab o'ylab ko'rilsa to'g'ri qaror emas
Shahzod Sattorqulov
Qanaqa haqiqat 5 ya fan o'qiganlar hi shumi haqiqat
Tepadagilar, dtm ham qayerdan bilsin karantin bo‘lib bunaqa fojia bo‘lishini. Ayni damda yaxshi qaror..noshukr bo‘lmang!!!!
Avvalgi yildagi kabi bu yil ham 3ta OTMga topshirish rejalashtirilmoqda ekan shu gap rostmi?
Javob uchun oldindan rahmat!
Zuhriddin Jo'rayev
Ball tushadi deb o‘ylayotganlar adashadi .Chunki endi noldan bir ball ham ahamiyatli bo‘ladi
Zebowkaaa ✿
Hammasi buladi! Xudo xoxlasa. Wu yil tayyorlanganlar kiradi!
Омадини берсин хаммасини абитуриентларни
Ассалому алайкум. Бу бир жихаттан яхши лекин тил адабиёти кк еди.
Dadam afgonda xizmat qilgan.2012yil vafot etgan imtiyoz bulmaydimi
Diyorbek
Elon qilingan
5 ta fandan aytilgan lekin. Yana o'zgarsa k.k
Qolgan masalalarga ham tezroq izoh berishsa yaxshi bo'lardi.
Chunki aslida ball tushsada juda kam farq bilan imtihondan o'tolmay qolish mumkin
Juda adolatli qaror qabul qilishibdi.Hozirgi pandemeya sharoitiga mos.
Show next 100 comments