⚡️ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди

«Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.

«Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир.

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.

Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз».


👉 @xushnudbek 👈

1230 comments

Show 100 more comments
Qachon toʻgʻri qaror chiqqan oʻzi ? .
Бобонов Б
Хаммасига (COVID) сабабчи карорларнинг Бир Бирини инкор килишини.Нима бугандаям Аллох эртарок шу балони Даф этсин.Хаммаси уз изига тушсин,
Узи ун келажаги ун харакат килиб укиган ёшларимиз Хар канаканги вазиятдан чикиш йулларини топади.факат укинг бунака имкониятлар хамиша берилавермайди.
Ulanjonova Malikaxon
HAR BIR INSONGA HAR KUNI 24 SOAT VAQT BERILADI ANASHU VAQTNI 5 TA FAN DARSLARIGA VA VAZIFALARIGA BO'LIB KO'RINGDA 2TA FAN DARSLARI VA VAZIFALARIGA BO'LIB KO'RING HO'SH QANDAY NATIJALAR HOSIL BO'LDI? XULOSA O'ZINGIZDAN
Vazifa har kim ozi uchun qiladi, sz ham oziz uchun qilgansz, shunaqa ekan buning uchun tortishish kerakmas,, har kim qilsa ozi uchun qiladi, buning ustiga 2ta fan qilishni ozlari zerikkanidan oylab topishmadiku,? Vaziyat hammaga ayon, 5ta fan oqiganizni hech kimga minnat qimen!
Жамшид
Хаммани ой хайоли вазийатдан фойдаланиб колиш
Хеч Ким вазиятдан фойдаланиб колгани юк сизни бу гапларез бн хеч нма узгармайди, укиган булсез узезга
Ulanjonova Malikaxon
SIZ MAKTAB BILIMI BILAN O'QISHGA KIRGANMISIZ?
Man hali maktabimi bilimi bn univer.ga kirmagan bõsamam uncha muncha joylada maktabimmi ustozlarimmi bergan bilimlaridan ming marta xursan bõganman
Nime litsega qiyin boladi dyapsila
...
Hamma ota onam ketkizgan puli dvotti shunchali ota onelani puliga achinarkansila shu qõshimcha fanalniyam kallani ishlatib maktabda osa bõladi
Maktabda qanday oʻqitilishidan xabariz bormi sizzi , bizdagi anti-talimda oʻquvchilar universityga kiradigan darajada maktabda tayyorlana olmasligini podkurs oʻqiyatganlar biladi .
Aniģmi 2ta fanda bôlishi imtihonlarni
Yaxshi ish bomadi lekin😠😠😠
جهانگر نارقابیلاو
DTM qilib quygan xatosini virus baxona tug'rilamoqda:

Yana bir narsa ajablantiradi 2 soatga virus to'xtab turib yuqmas ekanmi.....

Aytgancha 5-4 fanni uqiyman deb qancha mablag', qancha mehnat va shu fanlarni uqiyman deb asosiy 2ta fanini mustahkam qilolmay qolgan abturentlar bor essiz🤲
Ёкутхон Адхамовна
Рахмат Хушнудбек сизга доимо шу нарсаларни аник килиб берганиз ун
Umuman olganda shu imtihon qay tarzda o'tkazilishi haqida 3 yoki 4 taklif berib abiturientlardan so'rovnoma o'tkazish kerak.
Тарих окидим деб миллат килаётшанлар. Интернетдан карамай 3 хонлигни йилларини айтаоласизлами
Жамшид
“ДТМ”дан латта ҳиди келяпти. Бир йил олдин ривожланган давлатларда ундай экан, бундай экан деб абиутриентлар учун “бешта фанлик” имтиҳонни жорий қилишган эди, энди қарашса, бешта фан қарғага “невигодний” экан, буёқда “Х вариантлар” савдосига қирон келадиган бўлиб қолди шекилли, секин коронавирус баҳона “бешта фан”ни иккита фанга тушириб қўйишмоқчи. Албатта бу менинг тахминларим, чунки абитуриентлар жуда яхши билади, ҳар йили тушадиган саволлар, яъни “Х вариантлар” имтиҳон яқинлашганда қаерлардандир чиқиб қолаверади, буни ДТМ ходимларидан сўрасанг, биз билмаймиз деб бақрайиб тураверади. Лекин халқ тилида “Х вариант” деб ном олган нарса ўтган йили ҳам, ундан олдинги йили ҳам бўлди, буни ўтган йилги абитуриентлар яхши билади, иккита фан бўлса, бу йил ҳам бўлиш эҳтимоли юқори, чунки иккита фан саволларини чиқариб юбориш эҳтимоли бешта фанникига қараганда каттароқда. Энди бир йил бешта фандан тайёргарлик кўрган абитуриент вақтига ва пулига куйиб қолаверади, ҳа, майли билим ўзига қолади дейишингиз мумкин, лекин бир ташкилотнинг ўзи билганча иш қилишидан ота-она ва абитуриент жабр кўрмоқда, ахир репититор ёллаб тайёргарлик кўрган, пул ва вақт сарфланган. Энди ҳам айтаман, ҳам қайтаман сериалининг иккинчи фасли эфирда кетмоқда. Юридик университет фанлар блокини ўзгартиришда ҳам худди шунақа қилиб йил ўртасида қовун туширган эди, бу қачонгача давом этади. Нимадан қурқиб бешта фанни иккита фанга ўзгартирмоқчисиз, ҳурматли Мажид Каримов? Умуман лафз деган нарса борми? Бор бўлса, ҳеч бўлмаса, бир йил ушлаб туринглар, кейин майли Хитойники экан, бузилиб қолди деб иккита фанга ўзгартириб қўяверасизлар. Бир йил хирмон сал мундоқроқ бўлса, ҳеч нарса қилмайди.
Тўғри фикрингиз. Қўшиламан 100%
Гапирганни фойдаси юк🤦🏻🤦🏻🤦🏻хамма пулини вактини миннат килади
Show next 100 comments