⚡️ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди

«Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.

«Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир.

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.

Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз».


👉 @xushnudbek 👈

1230 comments

Show 100 more comments
Yaponiya , Xitoy va hokazo davlatlar tajribasidan deb qarorlar chiqariladi , ulardan practice qilishga harakat qilinadi , bizda doim nimadirni oʻzlashtirish kerak hamma sohada . Shuni bilish kerakki , ERGASHUVCHI XALQ HECH QACHON YUTUQQA ERISHMAYDI. Taʼlim tizimida qaror chiqarish kerakmas uni umuman yangilash, isloh qilish kerak .
جهانگر نارقابیلاو
Dangasalik qilib omadimni shu ikkita fandan sinayman deganlarni omadi ostonada yaqinlashdi
...
Litseydegi ustozlani qiladigon õyinidanam habariz bõsa kere unda
Sila bilgan litselani bilmadimu bizada hech qanaqa oyin bomidi hammasi haqqoniy oqigan bahosini oladi oqimagan daje semestr chiqmidi bilmadim sila kaysi litse haqida gapiropsila
Gulbaxor Muxammedova
Uydan chiqmasdan dakument topshirishni bilmaydiganlar nima qiladi
Жамшид
“ДТМ”дан латта ҳиди келяпти. Бир йил олдин ривожланган давлатларда ундай экан, бундай экан деб абиутриентлар учун “бешта фанлик” имтиҳонни жорий қилишган эди, энди қарашса, бешта фан қарғага “невигодний” экан, буёқда “Х вариантлар” савдосига қирон келадиган бўлиб қолди шекилли, секин коронавирус баҳона “бешта фан”ни иккита фанга тушириб қўйишмоқчи. Албатта бу менинг тахминларим, чунки абитуриентлар жуда яхши билади, ҳар йили тушадиган саволлар, яъни “Х вариантлар” имтиҳон яқинлашганда қаерлардандир чиқиб қолаверади, буни ДТМ ходимларидан сўрасанг, биз билмаймиз деб бақрайиб тураверади. Лекин халқ тилида “Х вариант” деб ном олган нарса ўтган йили ҳам, ундан олдинги йили ҳам бўлди, буни ўтган йилги абитуриентлар яхши билади, иккита фан бўлса, бу йил ҳам бўлиш эҳтимоли юқори, чунки иккита фан саволларини чиқариб юбориш эҳтимоли бешта фанникига қараганда каттароқда. Энди бир йил бешта фандан тайёргарлик кўрган абитуриент вақтига ва пулига куйиб қолаверади, ҳа, майли билим ўзига қолади дейишингиз мумкин, лекин бир ташкилотнинг ўзи билганча иш қилишидан ота-она ва абитуриент жабр кўрмоқда, ахир репититор ёллаб тайёргарлик кўрган, пул ва вақт сарфланган. Энди ҳам айтаман, ҳам қайтаман сериалининг иккинчи фасли эфирда кетмоқда. Юридик университет фанлар блокини ўзгартиришда ҳам худди шунақа қилиб йил ўртасида қовун туширган эди, бу қачонгача давом этади. Нимадан қурқиб бешта фанни иккита фанга ўзгартирмоқчисиз, ҳурматли Мажид Каримов? Умуман лафз деган нарса борми? Бор бўлса, ҳеч бўлмаса, бир йил ушлаб туринглар, кейин майли Хитойники экан, бузилиб қолди деб иккита фанга ўзгартириб қўяверасизлар. Бир йил хирмон сал мундоқроқ бўлса, ҳеч нарса қилмайди.
Сиз танганинг 2-томонига хам карангда.
Тогри копчилик пул сарфлаб 5 та фанни озлаштирмокда эди.Лекин Республикамизда карантин э'лон килинганидан кейин хамма репититорлар оз фаолиятини тохтатди.Ба'зи фанлар онлайн дарс отмокда.Лекин хамманиям шароити ёк озиз фикрланг: кишлокда яшидиган абитуриентлар канака килиб онлайн дарсларда катнашади.Интернет ишлаши уёда турсин антенна чикмидию.Тори авваламбор билим, хаммани озига керак.Керак болса ёлини топиб окиди дейишиз хам мумкин.Лекин хеч кандай шогирд устозининг ёрдамисиз бирор чоккига эриша олмаслигини тан об кояколишимиз керак.
Сиз Олий та'лимни Мажид Каримовни танкид килмокдасиз сиз кимсиз ози?
Хаккингиз борми?
Хамма карорлар мухтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг буйруги билан чикишини ойладизми?
Мажид Каримовни карорини танкид килмокдасиз!
Биз абитуриентлар бунака шароитлар учун керак болса 1000 марта рахмат айтишга тайёрмиз.
2 йил олдин бормиди бунака 6 та олийгохга имтихон топшириш.
Биз учун имконият яратиб бераётган давлатимизга рахмат.
Фикримдаги кополликлар учун узр сорайман.
Hurmatli foydalanuvchilar, endi shuncha mln sarfralagan abituriyentlar bor edi, mln pul olgan repititorlar bor edi, shularni hisobga olib hech boʻlmaganda har bir fandan 5 tadan test boʻlishi kerak edi...DTM oʻzini obroʻyini oʻylamadi!!! Oʻzi DTM ga ishonch kamayayotgan bir vaqtda yana Ishonchini yoʻqotyapti!!!
Рахматуллаев Улуғбек
Сиз танганинг 2-томонига хам карангда. Тогри копчилик пул сарфлаб 5 та фанни озлаштирмокда эди.Лекин Республикамизда карантин э'лон килинганидан кейин хамма репититорлар оз фаолиятини тохтатди.Ба'зи фанлар онлайн дарс отмокда.Лекин хамманиям шароити ёк озиз фикрланг: кишлокда яшидиган абитуриентлар канака килиб онлайн дарсларда катнашади.Интернет ишлаши уёда турсин антенна чикмидию.Тори авваламбор билим, хаммани озига керак.Керак болса ёлини топиб окиди дейишиз хам мумкин.Лекин хеч кандай шогирд устозининг ёрдамисиз бирор чоккига эриша олмаслигини тан об кояколишимиз керак. Сиз Олий та'лимни Мажид Каримовни танкид килмокдасиз сиз кимсиз ози? Хаккингиз борми? Хамма карорлар мухтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг буйруги билан чикишини ойладизми? Мажид Каримовни карорини танкид килмокдасиз! Биз абитуриентлар бунака шароитлар учун керак болса 1000 марта рахмат айтишга тайёрмиз. 2 йил олдин бормиди бунака 6 та олийгохга имтихон топшириш. Биз учун имконият яратиб бераётган давлатимизга рахмат. Фикримдаги кополликлар учун узр сорайман.
Барака топинг
Fanlar o‘zgarishi o‘z holicha qoldimi yanvarda o‘zbek tili filalolyasiga 2 fan ingliz tili, tarix yo‘nalishiga esa geografiya bo‘lgan edi bu o‘zgarmadimi
🍫🍫🍫
100℅TASDIQLANDIMI🤔
Ehh hali yana õzgariahla bõladi shunchun bekorga asabilani buzmela ortola
Necha soat vaqt berisharkan
...
Respublikamizadegi maktabla õquvchila chiroyli formasini kiyib maktabga sumkalarini kõtarib prosta takka borib kelishi uchun ishlamavotti bilsez agar
Bitta savolda sizga qanday qilib 5 ming soʻm bergan odamizdan 8-9 ming talab qila olasiz ? Bu huddi maktabda qanday oʻqitilishiga oʻxshaydi .

Savolni tushunsez zoʻr boʻladi .
Desert_Rose
Kvotalar qanday bo'lar ekan?
Show next 100 comments