Қонун лойиҳаси: жарималар камайтирилмоқда. Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.

Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, қатор маъмурий жавобгарликлар учун енгилликлар кўзда тутилмоқда.

✅Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

✅транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

✅йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шхслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

✅паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

✅транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

✅транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

✅транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

✅транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистонда берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈

185 comments

Show 69 more comments
Халқни ихтиёжи ва талабику
ЗУР УЙЛАБ КИЛИНГАН КАРОР... ХАЛККА ФОЙДАСИ ТЕГАДИГАН
Laylo Rustamova
Assalomu alaykum uylab kòrish kerak shu siz ham yul qoidalari buzilishu kòpayib ketgan
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИГА ГАП ЙУК
Boshlanishi yamon emas
®️
Pravasiz deganda hamma prava olmasdan dwb uylavotti aslida bowqacha .
Uzbegim
Saylov yaqin😊
Nima boʻlgan taqdirda ham yaxshi ish boʻlyapti ekan
Акром
Ха инсофбергани рост бусин. Тухтаб туриш. Нотугри парковка коп кетибди
Хамма оммавий ахборот телефондан фойдаланиш рухсат этилди деб бонг урмокда лекин кулокчин оркали дейилиш керак икки кул факат бошкаришга каратилган булиши керак шуни нотугри талкин килишмокда айримла
Bepul Tanirovka ham kiritilsa yaxshi bo'lar edi
Yuldashevs
GM мошинани арзон киса килади, лекин тонировка бепул йоки арзон бомиди
Prava tex pasport suģurtasz xaydasak bulaveradimi endi
👏👏👏👏👍👍👍👍
Laylo Rustamova
Assalomu alaykum uylab kòrish kerak shu siz ham yul qoidalari buzilishu kòpayib ketgan
Nma sini uylaw kere brmarta jarima tulasayiz tuwunasiz bowqa rulga utirolmiysz sal busay arzon bulsa taxsiyan arzonlawib ketad
Ramatjonova 21- 03 guruh!
Miraziz
Tushunganizdan hursandman😊
Tushuntirganingiz uchun minnaddorman
Ramatjonova 21- 03 guruh!
Salim Tulanov
Bepul Tanirovka ham kiritilsa yaxshi bo'lar edi
Bu manimcha orzu bo'lib qoladiyooov😀
Мақсуд Салимов
👍👍👍👍👍
Shodmon Egamberdiyev
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган моддалар бўйича биринчи марта содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун жарима миқдорини камайтириш, икки ва ундан ортиқ худди шундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан жарима миқдорини ошириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман.
O‘ktam Muhiddinov
Juda yaxshi bo‘larkan tasdiqlansa
Show next 95 comments