Қонун лойиҳаси: жарималар камайтирилмоқда. Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.

Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, қатор маъмурий жавобгарликлар учун енгилликлар кўзда тутилмоқда.

✅Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

✅транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

✅йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шхслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

✅паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

✅транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

✅транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

✅транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

✅транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистонда берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈

185 comments

Show 87 more comments
Мақсуд Салимов
👍👍👍👍👍
Shodmon Egamberdiyev
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган моддалар бўйича биринчи марта содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун жарима миқдорини камайтириш, икки ва ундан ортиқ худди шундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан жарима миқдорини ошириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман.
O‘ktam Muhiddinov
Juda yaxshi bo‘larkan tasdiqlansa
Яхши
Тушимми унгимми?
Дониербек Дадабоев
Дон сепаяпти
Tasdiqlasa yaxshi bolardi
Bektow Normaxmatov
Бепул танировка масаласи буйича янги мавзу килиб тегишли жойларга Хушнудбек кутариб чиксалар максадга мувофик буларди.
JAVOHIR YO'LDOSHEV
oyna qoraytirishga ruhsat kerak
1991_f
Shu hichqaysisi bomasayam tanirovka tekin bosin
Gold True
Ramatjonova 21- 03 guruh!
Bu manimcha orzu bo'lib qoladiyooov😀
Да уже тушларимизга кирвотти узбек улмиди иссикда хам совукда хам😂
Насиба Махмудовна
Менимча тезлик учун жаримани камайтирмаса буларди, шундок хам тезликни ошириб хайдашади
Насиба Махмудовна
Телефон масаласига келсак энди яна автохалокатлар сони ошади, хозир хам куплаб аварияларга телефонда гаплашишлар сабаб буляпти
Shularni hammasi O'zbekistonda bo'lyaptimi?
?????????????????????
Ñima qilyapsizlar ozi ??🤔🤔
Сувонов Нурбекжон
Узбекистанда шунака ??? Шоок
Javohir Ibragimov
Uzru, ichki ishlar tizimiga boĝliq ilk mantiqiy qaror kõrishim. Boshqa davlatdan birinchi martta yaxshi andoza olishimiz bu
Juda yaxwi qadam bolyapti boshlanishiga bõladi lekin hali õzgartiradigan yengillashtiradigan qonun qoidala juddaaayamm kõp
Masalan tanirofkagam yengillik kiritish kerak......
Асад Кобилов
Это не решение проблемы что сталкиваются водители. По моему: Надо учить водителей ездить по правилам и улучшить инфраструктуру дорог.
Show next 77 comments