Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
2. Pulni shu aholi yashash joyini obodonlashtirishga sarflasaham bo'ladi.
Shuning uchun sardobani kelajagiga ya'ni ilm-faniga e'tibor qaratgan maqul
Kitob sotib olib berila ,yoki iqtidorli bolla,qizlani kontrakt masalasida yordam berila
"Аъзага борган аёл дардини айтиб йиглайди" дегандек аъза битта дарди-фикр турлича. Хар ким уз дардини айтиб йиглаяпди.
У ерда айни вактда аклли фикрлар эмас содда (дехконча) фикрлар купрок аскотиши мумкин. Кискасини айтганда аввал иктисод кейин сиёсат.
Ахолини орасига шахсан кириб бориш керак. Тугри карор ана уша ерда, шахсан куриб хулоса килганда... чунки оч коринга насихат ёкмайди. На китоб, на мактаб бугуннинг муаммоси эмас. Аввал ахолини шахсий уй-фикрлари, муаммолари мухим.
Эскиларни гапи бор:
"Купчиликка кенгаш, уз билганингдан колма"
Бир мухим маълумот: шахсан бориб кургвнимда бир мавзуга куп дуч келдим, у ерда (махалла, хокимликдан) масъул шахс, ишончли вакил деган нарса мутлако уринсиз. Халким эмас, халкум буляпди.
Демакки узингиз айланиб юриб куришингизга тугри келади.