Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Alloh to'g'ri yo'lga boshlasin!
Ассаломуалайкум
Куронбой Жуманиёзов, [04.07.2020, 23:17]
Юкоридаги билдирилган фикрларга кушилган холда янгича бир фикр билдирмокчиман
Куронбой Жуманиёзов, [04.07.2020, 23:21]
Агарда сизга кийинчилик тугдирмаса бу холат Хушнуд ака битта варианти айтаман жамланган хайрия пулларини хаммасини таксимлаш мушкул буладиган булса уша пулларни бирон бир ишончли яхши бир Банкга омонатга куйиб хар ой фоизидан узликсиз таксимлаб доимий мухтожларга ёрдам бериб борган яхширок деб уйлайман.
Куронбой Жуманиёзов, [04.07.2020, 23:22]
Йигилган сумманинг хисоби буйича таксимланган пулдан анча фарк килади омонатдаги ойлик фоизидан чикадиган пули
Куронбой Жуманиёзов, [04.07.2020, 23:24]
Йигилган хайрия пули жамланиб тураверади фоизидан таксимлаб берсангиз булоди окиб турмаса хам томчилаб туради манимча.
Mani taklifim shundan iboratki ,
Bu pullarni aval etimlardan va yolg'iz qarialardan boshlash lozim.
Zabardas er yigitlar man ishonaman albatta bu kunlarni ko'rmagandek yengishadi.
Xammaga raxmat.