Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Хаммани йозган фикирларини окиб чикдим
Хаммамизнинг фикримиз хар хил лекин ниятимиз бир
Менинг фикримча мактаб куриш керак чунки ватанимиз келажаги биз йош авлодга боглик
Мактаб инсонни хар тарафлама йетукликга йетакловчи маскан
Инсон 1соат чин дилдан билим олса 1кунлик ибодатга тенг дб ешитганман
Мактабда болса канчадан канча йошларимиз йиллар давомида билим олишади манимча шунинг ун хам мактаб сози мадраса маносини англатса керак
Тогри мактаб куриш ун хам давлатимиз томонидан йетарли микдарда маблаг ажратилади лекин биз хам оз хиссамизни кошишимиз керак ку
Айтишадику
Бешикдан то кабиргача илим изла деб
Шунинг ун хам мактаб куриш керак деб ойладим
Бу фикрим кимга йокмаган болса олдиндан узур сорайман
Men aytaman qanaqa muommolar mavjudligini
996214765