Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Сиз бу каби акцияларни (зарур оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш) аввалдан ўтказиб келаётганингиздан, бу борада тажрибангиз борлигидан хабарим бор. Таклифим кимнингдир фикрини такрорласа – узр сўрайман, чунки юқоридаги барча таклифларни ўқиб чиколмадим.
Агар 200$ бераман деганида хамма узини ночорга солар эди, ушанда 2кг ун учун хакикатдан хам ночор одамлар келган деб уйлайман.
Шунга ухшаган бирон йул тутса, уша пуллар хакикатдан ёрдамга мухтож катламга етиб борармиди деб уйлайман. Аммо бу ишни аник бир шахс узи назоратига олиб бажариши керак менимча.
Эътибор учун рахмат.
Jabr kurgan xalq orasidan haqiqiy ehtiyojmand oilalarga(bemorlar,nogironlar,boquvchisi yuqlar bulishi mumkin) berish kk deb uyliyman.
Менимча бу пулларни эҳтиёжманд оилаларга,боқувчисини йўқотган оилаларга,ногиронларга ва кам таъминланган оилаларга тарқатиш керак.Буларнинг рўйхати хар бир маҳаллада бўлади.